Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 123 sahifa

10.07.2020 09:47:22
⚡️52-ўлим. Навоийлик бемор коронавирусдан вафот этди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни “COVID-19” инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️52-смертельный случай. В Навоийской области пациент скончался от коронавируса

55-летний житель города Зарафшана Навоийской области - Ж.У. 6 июля сдал тест на инфекцию “COVID-19” , и в тот же день был госпитилазирован в реанимационное отделение больницы города Зарафшана.

🔎 Пациенту был поставлен диагноз - "тяжелое течение COVID-19, двусторонняя пневмония и дыхательная недостаточность 3 степени". Он также страдал от сопутствующих заболеваний, таких как гипертония, артериальная гипертензия, ишемическая болезнь сердца, стенокардия, ожирение.

▪️Несмотря на реанимационные процедуры, состояние больного резко ухудшилось, и он скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 23:52:15
❗️Бугун коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолати бўйича антирекорд яна янгиланди

▪️Афсуски, бугун 472 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 190 нафари аҳоли орасида.

▪️Олти нафар бемор эса вафот этди.

➖ Беморларнинг 42 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 23:40:21
❗️​​(+117) Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

➖ 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

➖ 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида,

➖ 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида),

➖ 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда,

➖ 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 23:32:01
⚡️​​51-ўлим.Сурхондарёлик 35 яшар йигит коронавирусдан вафот этди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. (эркак) жорий йил 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида ўзича даволанган.

🔎2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда “COVID-19” тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 22:47:49
⚡️Бугун 227 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Сўнгги соатларда:

✔️ Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар;

✔️ Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар;

✔️ Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар;

✔️ Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар;

✔️Самарқанд вилоятида 15 нафар;

✔️ Наманган вилоятида 5 нафар;

✔️Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

❗️Шу тариқа мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 287 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 22:37:26
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸 АҚШда коронавирусдан зарарланганлар 3 миллиондан ошди — СNN

🇳🇿 Янги Зеландияда коронавирус аниқланган беморлар изоляция зонасидан қочгани сабаб полиция карантинга олинган меҳмонхоналарни туну-кун қўриқлайди — Guardian

🇪🇸 9 июлдан Барселона ва Каталония аҳолисига ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди. Қоидани бузганлар 113 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади — ABC News

🇮🇳 Ҳиндистонда антирекорд: кунига ўн минглаб одамлар коронавирусга чалинмоқда. Беморлар қаттиқ карантин чоралари бекор қилингандан кейин кўпайиб кетди — BBC

🇰🇿 Қозоғистонда 13 июль — коронавирусдан вафот этганлар учун миллий мотам куни. Президент эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланганини маълум қилди — Akorda.kz, Tengri News

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 22:17:06
⚡️50-ўлим: Бухорода 53 ёшли бемор коронавирусдан вафот этди

Шофиркон туманида яшовчи Н.С. 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

🔎 22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга "COVID-19", икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 21:56:05
@biznes_klinika

📣 Уважаемые предприниматели!

Наверняка многих из вас интересуют вопросы "Какие меры поддержки со стороны государства можно получить субъектам предпринимательства во время пандемии? Как можно ими воспользоваться?"

☎️ Позвоните в Колл-центр Торгово-Промышленной Палаты на номер 1094 и получите бесплатно ответы на такие вопросы от юристов-консультантов проекта "Бизнес-клиника".

⏳ Время работы "Бизнес-клиники":
с понедельника до пятницы, с 09:00 до 18:00.

Подпишитесь на наш канал и поделитесь этой ссылкой со своими знакомыми:

👉 t.me/biznes_klinika


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 21:55:47
@biznes_klinika

📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

"Пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун давлат томонидан қандай қўллаб-қувватлаш чоралари жорий қилинган? Улардан қандай фойдаланса бўлади?" деган саволлар туғилиши табиий.

☎️ Бу каби саволларга Савдо-Саноат Палатасининг 1094 рақамли Колл-центрига қўнғироқ қилинг ва "Бизнес-клиника"нинг ҳуқуқшунос мутахассисларидан бепул маслаҳат олинг.

⏳ "Бизнес-клиника"нинг иш вақти:
душанбадан жума кунигача соат 09:00дан 18:00гача.

Бизнинг каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга бу маълумотни етказинг:

👉 t.me/biznes_klinika


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 21:16:07
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари коронавирус пандемияси юзасидан юртдошларимизга мурожаат йўллади


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 19:06:19
⚡️Республика махсус комиссияси ИЗОҲИ

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

❗️Масалалар:

1. 2020 йилнинг 10 июлига келиб, Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими катта босимга дуч келди. Мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари қуввати янги COVID-19 га чалинган беморларни қабул қилиш учун етарли эмас.

2. Айни вазиятда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун COVID-19 билан зарарланганлар сонини қисқартириш ҳамда касалланиш занжирини ҳеч бўлмаганда бир ойга узиш ва тизимни қайта тиклаш ҳаётий заруриятдир.

3. Қатъий карантин чораларини қўлламаслик — коронавирусга чалинганларни стационар даволаш учун касалхоналарда жой қолмаслиги ва улар билан ишлаш учун шифокор ва тиббий ходимларни етишмаслигига олиб келади.

4. Бошқа касалликлардан содир бўладиган эҳтимолий ўлим ҳолатларини ҳисоблашнинг имкони бўлмайди, сабаби барча тиббиёт ходимлари ва ётоқ ўринлари COVID-19 беморлари билан банд бўлади.

5. COVID-19 билан касалланган шифокорлар сони кўпаймоқда. Кўпчилик карантинда бўлгани сабабли ходимлар етишмовчилиги юзага келган. Шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган психологик босим энг юқори нуқтага етди.

6. Расмий статистика фақат аниқланган касалланиш ҳолатларини қайд этмоқда. Ҳақиқий ҳолат бошқа мамлакатлардаги каби бир неча баробар фарқли бўлиши мумкин. Сабаби ҳамма беморлар ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилишмаяпти, симптомсиз беморларни эса ҳисобга олишнинг имкони йўқ.

〰️〰️〰️〰️

❗️Ечим:

1. Тиббиёт муассасаларининг фаолиятини енгиллаштириш учун беморларни уйда даволаш ва карантинни уйда ўтказиш бўйича баённома қабул қилинди.

2. Карантин марказига қўпроқ фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг карантинда бўлиш муддатини камайтириш имконини берувчи янги қисқа муддатли карантинда сақлаш протоколи қабул қилинди.

3. 20 кунлик танаффус — соғлиқни сақлаш муассасалари, шифокорлар ва тиббиёт ходимларига бўлган босимни юмшатиш ва август ойида мамлакат иқтисодиётини тиклашда давом этиш учун зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 18:06:33
⚡️Кеча Қашқадарёда коронавирус аниқланган 127 киши — Ғузордаги «Uzbekistan GTL» заводи қурилишида қатнашаётган ишчилар экани маълум қилинди

🛏 Мазкур фуқаролар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгандан кейин карантинга жойлаштирилган.

🚿 Айни пайтда корхонанинг қурилиш ҳудудида инфекция тарқалишининг олдини олиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 17:53:14
⚡️Қашқадарёда бир шифокор депутатлар учрашувида 30 кишига вирус юқтирган

Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига йўллаган мурожаатида маълум қилган:

«Касби шифокор бўлган фуқаромиз карантин талабларига риоя этмаган ҳолда жорий йилнинг 24 июнь куни қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтиришга сабаб бўлди».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 17:14:37
Қабул – 2020

💰Контракт миқдори ўзгарадими?

ЖАВОБ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 17:01:55
❗️Хориждан келганлар ва аҳоли орасида 188 кишида коронавирус аниқланди

🦠 Янги касалланишлар: 104 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 56 нафари — Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида), 4 нафари — Самарқанд вилоятида (барчаси бемор билан мулоқотда бўлган), 24 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (14 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари аҳоли орасида).

📈 Жами беморлар — 11 447 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирус был выявлен ещё у 188 человек среди прибывших из-за рубежа и среди населения

🦠 Новые случаи заболевания: 104 — среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 56 — в Ташкенте (все среди населения), 4 — в Самаркандской области (среди контактировавших с инфицированными коронавирусом), 24 — в Республике Каракалпакстан (14 — среди контактировавших с инфицированными коронавирусом, 10 — среди населения).

📈 Общее число инфицированных достигло — 11 447.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 16:54:55
Вазир:

🎓 Сиртқи таълим — 100% масофавий таълим шаклига ўтади.

🎓 Кечки таълим — 50% масофавийга ўтади.

🎓 Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади.

БАТАФСИЛ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 16:46:19
❓Эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга имтиҳонлар сурилиши мумкинми? ➖ ЖАВОБ

❗️Расман: Ижодий имтиҳонлар 1 августдан бошланади ➖ БАТАФСИЛ

❓Мактабларда дарслар онлайн бўладими? 1-синфларни ўқитиш қандай йўлга қўйилади? ➖ ЖАВОБ

❗️Шерзод Шерматов: «Айрим ота-оналар уйда ўзбек тилида мулоқот қилади, лекин фарзандини мажбурлаб рус синфига қўйган. Натижада...» ➖ БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 16:36:58
⚡️49-ўлим: Жиззахда 28 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Жиззах шаҳрида яшовчи М.О.нинг 22 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, у уй шароитида даволаниб юрган. Бемор аҳволи оғирлашиб, 4 июль куни тиббиёт ходимларига мурожаат қилганидан сўнг, ундан "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Унда икки томонлама бронхопневмония, ўткир нафас етишмовчилиги кузатилган.

Беморда сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

▪️Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️49-й смертельный случай: 28-летняя женщина скончалась от коронавируса в Джизаке

Жительница Джизака М.О. с 22 июня лечилась дома от лихорадки. Состояние пациентки ухудшилось, и 4 июля после обращения за медицинской помощью ей был поставлен диагноз "COVID-19". У неё наблюдалась двусторонняя бронхопневмония и острая дыхательная недостаточность.

Пациентка была подключена к аппарату ИВЛ.

▪️Несмотря на реанимационные процедуры, пациентка скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 16:22:58
⚡️48-ўлим: Тошкентда 51 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Шайхонтоҳур туманида яшовчи Р.Н.ни сўнгги 3-4 кун давомида ҳансираш безовта қилган. 4 июль куни Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилган ва унда "COVID-19" инфекцияси тасдиқланган. Кўкрак қафаси рентген текширувидан ўтказилганда икки томонлама пневмония аниқланган.

🛏 Даволаниш динамикасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги ва ҳансираш кучайган. Шундан сўнг у 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ўтказилган. Бемор бундан аввал эпилепсия касаллиги билан назоратда турган, 2-гуруҳ ногирони.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️48-й смертельный случай: в Ташкенте от коронавируса скончался 51-летний мужчина

Жителя Шайхантахурского района Р.Н. последние 3-4 дня беспокоила одышка. 4 июля он был госпитализирован в городскую клиническую больницу скорой медицинской помощи, где ему поставили диагноз "COVID-19". Рентген грудной клетки выявил двустороннюю пневмонию.

🛏 При лечении динамика состояния больного ухудшалась, усиливалась одышка и затруднялось дыхание. Затем он был переведен в отделение интенсивной терапии городской клинической больницы № 1. Пациент со 2 группой инвалидности ранее находился под медицинским наблюдением по причине эпилепсии.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациент скончался от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 15:59:45
❗️Карантин даврида таълим ва қабул жараёнлари

Жонли эфирда тўғридан-тўғри томоша қилинг👇

📹 UzReport TV

〰️〰️〰️〰️

Қатнашувчилар:

🔘 Давлат тест маркази
🔘 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
🔘 Халқ таълими вазирлиги
🔘 Мактабгача таълим вазирлиги
🔘 Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Брифинг тафсилотлари АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг