Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 124 sahifa

09.07.2020 15:37:20
«Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш» лойиҳаси параметрлари тасдиқланди

💰106,757 млн доллар нимага сарфланади?

Инфографика


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 13:00:44
❓Кеча бутун республика «қизил» дейилганди, нега энди автотраснпортда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш учун рухсат берилди? ➖ ЖАВОБ

😷 Комиссия қарорларида «салон ичида ҳайдовчи ёлғиз бўлса, ниқоб тақмаса ҳам бўлади», деган фикр йўқ ➖ БАТАФСИЛ

🛏 «Аввал койкалар етарли экани, кейин эса койка етмаслиги ҳақида бонг уряпсиз?» Оқилов интернетдаги танқидларга жавоб қайтарди ➖ БАТАФСИЛ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 12:40:58
⚡️Коронавирус Ўзбекистонга 15 мартдан олдин кириб келган бўлиши ҳам мумкин

АОКА анжуманлар залида Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини кучайтириш борасидаги қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтмоқда.

📌 "Бир жиҳатга эътибор берайлик. Ўзбекистон ҳудудида биринчи бемор 2020 йилда 15 март куни қайд этилди. Бироқ касаллик мамлакатимизга ундан аввал ҳам кириб келган бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз.

📌 Биз биринчи аниқлаган беморимиздан сарҳисобни бошладик. Шундан кейин статистик рақамлар шаклланди", — деди Санитария-эпидемиологик назорат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 11:28:29
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 956 128 (+11 997)
⚡️Соғайганлар ➖ 639 833 (+ 17 930)
⚡️Вафот этганлар ➖ 14 304 (+ 255)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 700 792 (+ 6 562)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 64 224 (+ 221)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 53 021 (+ 1 962)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 50 414 (+ 807)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 29 820 (+535)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 21 916 (+542)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 18 471 (+ 330)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 11 259 (+ 421)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 8 847 (+ 568)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖6 364 (+ 49)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 956 128 (+11 997)
⚡️Выздоровевших ➖ 639 833 (+ 17 930)
⚡️Погибших ➖ 14 304 (+ 255)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 700 792 (+ 6 562)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖64 224 (+ 221)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 53 021 (+ 1 962)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 50 414 (+ 807)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 29 820 (+535)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 21 916 (+542)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 18 471 (+ 330)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 11 259 (+ 421)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 8 847 (+ 568)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖6 364 (+ 49)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 11:02:54
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖12 170 572 (+ 215 460)
⚡️Соғайганлар ➖ 7 069 288 (+ 166 928)
⚡️Вафот этганлар ➖ 552 112 (+ 5 391)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 3 158 932 (+ 61 848)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 716 196 (+ 41 541)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖769 052 (+ 25 571)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 700 792 (+ 6 562)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 312 911 (+ 3 633)
6. 🇨🇱 Чили ➖ 303 083 (+ 2 064)
7. 🇪🇸 Испания ➖299 593 (+ 383)
8. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 286 979 (+ 630)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 275 003 (+ 6 995)
10. 🇮🇷 Эрон ➖ 248 379 (+ 2 691)


📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 12 170 572 (+ 215 460)
⚡️Выздоровевших ➖ 7 069 288 (+ 166 928)
⚡️Погибших ➖552 112 (+ 5 391)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 3 158 932 (+ 61 848)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 716 196 (+ 41 541)
3. 🇮🇳 Индия ➖769 052 (+ 25 571)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 700 792 (+ 6 562)
5. 🇵🇪 Перу ➖312 911 (+ 3 633)
6. 🇨🇱 Чили ➖ 303 083 (+ 2 064)
7. 🇪🇸 Испания ➖299 593 (+ 383)
8. 🇬🇧 Великобритания ➖ 286 979 (+ 630)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 275 003 (+ 6 995)
10. 🇮🇷 Иран ➖ 248 379 (+ 2 691)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 10:37:28
❗️Карантин чекловлари даврида (10 июль – 1 августга қадар) автотранспорт воситалари ҳаракатланиши бўйича БРИФИНГ

🕥 Бугун соат 11:00 да
📍АОКА анжуманлар залида

〰️〰️〰️〰️
📹 Онлайн ёритилади👇

🔹 UzReport TV
🔹 @aoka_uz

〰️〰️〰️〰️
Қатнашувчилар:

🔘 Ички ишлар вазирлиги
🔘 Миллий гвардия
🔘 шифокорлар ва бошқа масъул мутасаддилар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 10:04:54
⚡️47-ўлим: Тошкентда 83 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Учтепа туманида яшовчи Ш.Т.ни жорий йил 25 июндан тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, ҳансираш ва нафас сиқиши безовта қилган. 28 июнь куни эса коронавирус аниқланган ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. 30 июнь куни тос суяги буйинчаси синганлиги сабабли 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ўтказилган.

🔎 Унга "COVID-19" оғир кечиши ташхиси қўйилган. Шунингдек, бемор икки томонлама гонартроз, икки томонлама коксоартроз каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган. Бемор бундан аввал, кўп йиллардан буён гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб келади. 2019 йилдан бери ётоқ ҳолатда бўлган (тизза ва тос-сон буғимлари остеоартрози, жорий йил 16 июнь куни эса йиқилиб тушиши оқибатида тос суяги буйинчаси синган).

▪️Реанимацион муолажаларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

———————

⚡️ 47-й смертельный случай: 83-летняя женщина скончалась от коронавируса в Ташкенте.

Жительница Учтепинского района - Ш.Т. с 25 июня этого года страдала от лихорадки, кашля, одышки и затрудненного дыхания. 28 июня у неё был обнаружен коронавирус и она была госпитализирована в клинику НИИ эпидемиологии, микробиологии и инфекционных заболеваний. 30 июня она была переведена в городскую клиническую больницу № 1 из-за перелома таза.

🔎 Пациентке был поставлен диагноз - "COVID-19 тяжелой формы". Она также страдала от сопутствующих заболеваний, таких как двусторонний гонартроз, двусторонний коксартроз. Пациентка лечилась от гипертонии, ишемической болезни сердца в течение многих лет. Она была прикована к постели с 2019 года (остеоартроз коленных и тазовых суставов, перелом таза в результате падения 16 июня этого года).

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациентка скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 10:00:31
❗️ (+167) Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️9 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 259 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

➖64 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,

➖64 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 58 нафари аҳоли орасида),

➖3 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида),

➖11 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида);

➖ 9 нафари Наманган вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида);

➖16 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

—————-

❗️ (+167) Среди населения вновь выявлены инфицированные коронавирусом

⚡️ По состоянию на 10:00 9 июля в Узбекистане 11 259 человек инфицированы коронавирусом.

Новые случаи заражения:

➖ 64 – среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа),

➖ 64 – в Ташкенте (из них 6 - среди контактировавших с инфицированными коронавирусом и взятых на карантин, 58 среди населения),

➖ 3 – в Ферганской области (из них 2 - среди контактировавших с инфицированными коронавирусом и взятых на карантин, 1 - среди населения),

➖11 – в Кашкадарьинской области (из них 8 - среди контактировавших с инфицированными коронавирусом и взятых на карантин, 3 - среди населения);

➖ 9 – в Наманганской области (все среди контактировавших с инфицированными коронавирусом и взятых на карантин);

➖16 – в Джизакской области (из них 6 - среди контактировавших с инфицированными коронавирусом и взятых на карантин, 10 - среди населения).


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 09:55:40
⚡️46-ўлим: Бухорода 40 ёшли афғонистонлик эркак коронавирусдан вафот этди

Афғонистон давлати фуқароси М.Ҳ.ни 2-3 кун давомида йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши безовта қилган. 21 июнь куни тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Беморга "СOVID-19", икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

—————-

⚡️ 46-й смертельный случай: 40-летний афганец скончался от коронавируса в Бухаре

Гражданин Афганистана - М.Х., страдал от кашля и лихорадки в течение 2-3 дней. 21 июня была вызвана скорая помощь, и он был доставлен в реанимационное отделение Бухарской областной инфекционной больницы.

🔎 Ему был поставлен диагноз - "COVID-19, двусторонняя пневмония тяжелой степени, острая дыхательная недостаточность 3 степени, сердечная недостаточность".

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациент скончался от острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 02:40:37
⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:

✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.

✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.

Бунда:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.

✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.

✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.

✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).

✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.

✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.

✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.

✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).

✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 02:34:20
⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.

❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.

✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:

👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;

👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;

👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.

❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
09.07.2020 02:28:25
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ

❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.

Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.

⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:

✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);

✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;

✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.

❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 23:59:17
❗️Янги антирекорд — бугун Ўзбекистонда 422 киши коронавирусдан зарарланди, 5 бемор вафот этди

🛏 Даволанаётган 3987 бемордан 31 нафари — оғир, 12 нафари — ўта оғир аҳволда.

Янги касалланишлар: 127 нафари — аҳоли орасида (5 ҳудудда), 295 нафари — карантин муассасаларида, 5 нафари — халқаро юк ташувчи ҳайдовчи.

💉 Соғайганлар — 7060 (+249) нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 23:54:23
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 мингдан ошди

🦠 (+110) — Янги касалланиш ҳолатлари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида аниқланган.

📈 Жами беморлар — 11092 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 23:29:05
⚡️45-ўлим: Тошкентда 72 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Миробод туманида яшовчи Л.С. 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида "COVID-19" инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

🔎 Бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

▪️Беморнинг ҳолати оғирлашгани сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 23:23:39
🔹 Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларга мурожаат қилди — муҳим иқтибослар

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 23:00:41
⚡️44-ўлим: Навоийда 52 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Навоий шаҳрида яшовчи Б.А. 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага "COVID-19" инфекциясига гумон билан олиб келинган.

🔎 Унга "COVID-19", икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 22:52:42
⚡️43-ўлим: Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Нукус шаҳрида яшовчи З.Д.да 23 июнь куни бош оғриғи, тана ҳарорати кўтарилиши, йўтал, бурундан сув оқиши, аксириш, қалтираш ва иштаҳа йўқолиши кузатилган. Бемор ҳеч кимга мурожаат қилмасдан уйида ўзи даволанган.

🛏 29 июнда Республика юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган ва изоляторга жойлаштирилган.

🔎 Шу куни унга "COVID-19" инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак қон-томир етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир респиратор дистресс синдроми ташхиси куйилган.

Бемор зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензиянинг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури, семизликнинг 2-даражасидан ҳам даволаниб келган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
08.07.2020 22:02:26
Шавкат Мирзиёев: Бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Совершенно недопустимо пренебрежительное отношение к этой опасной болезни

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
08.07.2020 21:42:01
👨🏻‍💻 10 июлдан 1 августга қадар карантин чекловлари даврида ходимлар меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этиш белгиланди.

〰️〰️〰️〰️

❓Қандай тоифадаги ходимлар вақтинча масофавий ишлаш тартибига ўтиши мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Ходим масофадан ишласа, унга ҳақ тўлаш масаласи қандай бўлади? ➖ ЖАВОБ

❓Масофавий ишлаш учун алоҳида буйруқ чиқарилиши шартми? ➖ ЖАВОБ

❓Масофавий ишга ўтаётганда меҳнат шартлари қандай белгиланади? ➖ ЖАВОБ

❓Иш вақтининг давомийлиги ва тартиби қандай белгиланади? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг