Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 121 sahifa

11.07.2020 14:52:25
⚡️⚡️Ушбу видеода менда пайдо бўлган коронавирус шифокорлар томонидан қандай даволангани ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдим. Барча беморларга Аллоҳдан шифо сўраб қоламан🙏
__

⚡️⚡️В этом видео я постарался рассказать, как врачи лечили меня от коронавируса. Я прошу у Аллаха здоровья для всех пациентов🙏
11.07.2020 13:56:35
⚡️⚡️Шунингдек, волонтёрларга ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

🚛 Эндиликда моддий кўмак юкларини ўз манзилига етказиб беришда асосий ёрдамчи бўлган волонтёрлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан зарур ҳимоя воситалари – тиббий комбинезон, тиббий ниқоб, қўлқоп, дезинфекция воситалари, шунингдек, узлуксиз ҳаракатланиш учун автотранспорт воситалари (дамас, лабо, газель ва б.қ.) билан таъминланади.

💰Юқорида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олиш ҳамда ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари орқали етказиб бериш учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилди.

🏦Келгусида давлат томонидан карантин даврида аҳолининг муҳтож катламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида заруратга қараб яна қўшимча маблағлар ҳам ажратилади.

❗️Давлат томонидан карантин шароитида қийинчиликка дуч келаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланди.

‼️ Мутасаддиларга нодавлат таълим ташкилотлари (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, олий таълим ташкилотлари) фаолиятини ўрганган ҳолда, карантин чекловлари жорий этилганлиги муносабати билан фаолиятида молиявий муаммоларга дуч келаётган нодавлат таълим ташкилотларига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ушбу масала юзасидан алоҳида Вазирлар Маҳкамасининг қарорини тайёрланади.

🔹Йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 13:51:41
⚡️Карантин чекловлари жорий этилиши муносабати билан моддий даромад манбаини йўқотган, ишсиз ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

❗️Хусусан, давлат томонидан ҳозирги кунда 20 кунлик карантин даврида моддий жиҳатдан оғир аҳволга тушиб қолаётган энг муҳтож 120 мингга яқин оилаларни давлат томонидан озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотларини етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилмоқда.

❗️Мазкур оилалар рўйхатини ишлаб чиқишда қуйидаги оилаларга биринчи навбатда эътибор қаратилади:

✔️таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

✔️ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

✔️ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

✔️14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

✔️ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

✔️меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

❗️Моддий кўмак юкларини манзилли тақсимлаш ҳамда етказиб бериш мақсадида маҳаллий ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар агентлигининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди, шунингдек, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.

📞 Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларига мурожаатларни қабул қилишни ташкил этиш мақсадида қисқа рақамли телефон тармоғи (call-center) ишга туширилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 13:48:15
⚡️⚡️Жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

➖аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

➖давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 13:46:16
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиш занжирини узиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 13 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида қўшимча равишда қуйидаги карантин чекловлари киритилди:

🔹сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти тўхтатилади;

🔹маҳаллий (ички) авиақатновлар ва темир йўл қатнови тўхтатилади;

🔹65 ёшдан ошган шахсларга “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик тавсия этилди.

🚫 Шунингдек, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Мазкур чеклов махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳаракатланадиган автотранспорт воситаларига ҳамда Республика махсус комиссиясининг жорий йил 8 июлдаги қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 13:38:06
⚡️Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Ўртасарой» карантин мажмуасида сақланаётган шахсларнинг норозилиги акс этган видео тарқалди.

Унда «Ўртасарой» карантин мажмуасида сақланаётган одамлар 17 кундан бери ушлаб турилганини, белгиланган муддат якунига етган бўлса-да рухсат берилмагани ва озиқ-овқатсиз қолишганини айтади.

🎙Kun.uz мухбири Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улуғбек Собиров билан боғланиб, мазкур ҳолат юзасидан изоҳ сўради.

«Айни пайтда «Ўртасарой» карантин мажмуасидаман. Ушбу мажмуа эпидемиологик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар сақланаётган Ўзбекистондаги энг яхши карантин ҳудудларидан бири. Бу ердагиларга берилаётган овқатлар яхши, сифатли. Ҳаммаси вақтида берилаяпти.

🦠Касаллик тарқаб кетмаслиги учун эпидемиологик нуқтаи назардан нима керак бўлса ҳаммасини қиляпмиз. Битта хонада тўрттадан одам сақланаётган бўлса, уларнинг орасидан кимдадир касаллик чиққан тақдирда у зудлик билан бошқа жойга ўтказилмоқда. Табиийки, шу хонада яшаган қолган уч кишининг карантин муддати сал чўзилади. Уларгаям касаллик юққан-юқмаганига ишонч ҳосил қилиш учун шунга мажбур бўляпмиз.

❗️Аммо фуқароларимиз шунга чидай олмаяпти. Уларга карантин муддати чўзилаётгани ёқмаяпти. Айримлар нега бизни бошқалардан кўпроқ ушлаб турибсизлар деб тўполон қилишяпти. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога мана шу нарса сабаб бўлган.

❌ Бироқ видеода айтилганидек, икки кундан бери оч қолишгани, овқат берилмаётгани ёлғон. Бу ерда шароитлар яхши, ҳар битта хонада кондиционер, телевизор, ювиниш хоналари, яъни уйдаги ҳамма шароит бор».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 13:13:05
❓Коронавирус билан касалланган одамни қачон соғлом деб ҳисоблаш мумкин?

«The Wall Street Journal» тадқиқот натижаларини эълон қилди. Қуйида ушбу мақоланинг ўзбекча варианти тақдим этилади:

👉 Мақолани ўқиш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 11:48:06
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 988 428 (+ 11 778)
⚡️Соғайганлар ➖ 661 493 (+ 8 632)
⚡️Вафот этганлар ➖ 14 787 (+ 223)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 713 936 (+ 6 635)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 64 604 (+ 193)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 56 455 (+ 1 708)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 52 043 (+ 819)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 30 903 (+ 557)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 22 990 (+ 526)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 18 924 (+ 258)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 12 206 (+ 483)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 9 910 (+ 552)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 457 (+ 47)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 988 428 (+ 11 778)
⚡️Выздоровевших ➖ 661 493 (+ 8 632)
⚡️Погибших ➖ 14 787 (+ 223)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 713 936 (+ 6 635)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 64 604 (+ 193)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 56 455 (+ 1 708)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 52 043 (+ 819)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 30 903 (+ 557)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 22 990 (+ 526)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 18 924 (+ 258)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 12 206 (+ 483)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 9 910 (+ 552)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 457 (+ 47)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 11:38:37
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 12 630 872 (+ 236 221)
⚡️Соғайганлар ➖ 7 366 488 (+ 141 413)
⚡️Вафот этганлар ➖ 562 888 (+ 5 384)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 3 291 786 (+ 71 787)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 804 338 (+ 45 235)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 822 603 (+ 26 998)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 713 936 (+ 6 635)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 319 646 (+ 3 198)
6. 🇨🇱 Чили ➖ 309 274 (+ 3 058)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 300 988 (+ 852)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 289 174 (+ 6 891)
9. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 288 133 (+ 512)
10. 🇮🇷 Эрон ➖ 252 720 (+ 2 262)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 12 630 872 (+ 236 221)
⚡️Выздоровевших ➖ 7 366 488 (+ 141 413)
⚡️Погибших ➖ 562 888 (+ 5 384)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 3 291 786 (+ 71 787)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 1 804 338 (+ 45 235)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 822 603 (+ 26 998)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 713 936 (+ 6 635)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 319 646 (+ 3 198)
6. 🇨🇱 Чили ➖ 309 274 (+ 3 058)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 300 988 (+ 852)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 289 174 (+ 6 891)
9. 🇬🇧 Великобритания ➖ 288 133 (+ 512)
10. 🇮🇷 Иран ➖ 252 720 (+ 2 262)

📎 Источник: Worldometers


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 10:57:36
💰 Цифры борьбы с коронавирусом в Узбекистане

Источник


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 10:54:02
💰 Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш: РАҚАМЛАРДА

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 10:02:53
❗️(+179) — Тошкентда яна аҳоли орасида касаллик аниқланди

⚡️11 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 12206 нафарга етди.

✔️ Янги касалланишлар: 126 нафари — карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар, 30 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

——————

❗️(+179) В Ташкенте коронавирус вновь выявлен среди населения

⚡️По состоянию на 10:00 11 июля количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 12206.

✔️126 новых случаев заболевания выявлено среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 30 в городе Ташкенте среди населения, 14 в Республике Каракалпакстан (из них 1 среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 13 среди населения), 9 в Навоийской области среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 00:10:37
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 12 мингдан ошди

🔎 Бугун 463 кишида инфекция аниқланди, шундан 195 нафари — аҳоли орасида (6 ҳудудда).

Кун давомида уч бемор вафот этди.

🛏 Даволанаётган 4443 бемордан 43 нафари — оғир, 10 нафари — ўта оғир аҳволда.

💉 Соғайганлар — 7530 (+243) нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 00:03:50
❗️(+170) — Беш ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

🦠 Янги касалланишлар: 99 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 24 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 24 нафари — Наманган вилоятида (18 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 16 нафар — Қорақалпоғистон Республикасида (9 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 7 нафари аҳоли орасида), 6 нафари — Жиззах вилоятида ва 1 нафари — Фарғона вилоятида аҳоли орасида.

📈 Жами беморлар — 12027 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️

❗️(+170) — Коронавирус выявлен среди населения в 5 регионах

🦠 Новые случаи заболевания: 99 — среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 24 — в городе Ташкенте среди населения, еще 24 — в Наманганской области (из них 18 среди контактировавших с инфицированными, 6 среди населения), 16 — в Республике Каракалпакстан (из них 9 среди контактировавших с инфицированными, 7 среди населения), 6 — в Джизакской области и 1 — в Ферганской области среди населения.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 00:01:15
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
10.07.2020 23:47:44
⚡️54-ўлим: Коронавирусга чалинган тошкентлик 69 ёшли бемор вафот этди

Тошкент шаҳри Бектемир туманида яшовчи В.М. 8 июль куни Тошкент вилояти шифохонасидан ўта оғир аҳволда Зангиота туманидаги ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга "COVID-19" оғир кечиши ташхиси қўйилган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор миокард инфаркти, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

〰️〰️〰️〰️

⚡️54-й смертельный случай: 69-летний пациент из Ташкента скончался от коронавируса

Житель Бектемирского района города Ташкента — В.М. 8 июля в тяжелом состоянии был переведен из Ташкентской областной больницы в специализированную многопрофильную больницу Зангиатинского района.

Ему был поставлен диагноз — "тяжелое течение заболевания COVID-19".

▪️Несмотря на реанимационные процедуры, пациент скончался от инфаркта миокарда, острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.07.2020 23:36:45
🔹Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун стикерлар бериляптими? ➖ ЖАВОБ

🔹Илгари олинган стикерлар ҳозирги карантин даврида амал қиладими? ➖ ЖАВОБ

🔹Автомобилларни қаерда дезинфекция қилиш мумкин? Хизмат пулликми? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.07.2020 22:26:08
📍Коронавирус юқтириш хавфи энг юқори бўлган жойлар РЕЙТИНГИ

〰️〰️〰️〰️

📍РЕЙТИНГ самых опасных мест и занятий для заражения коронавирусом


#ниқобтақинг
#масофасақланг
10.07.2020 21:45:51
НЕ ДАЙТЕ СЕБЯ ОБМАНУТЬ

❗️Чем лечить COVID-19? Ничем. Вирусы - не живые организмы! Это не бактерии. Думайте о них, как о вредном кусочке кода, который умеет сам себя размножать. Он попадает в ваш организм и все изменяет. Только сам организм, при помощи иммунитета - может привести все обратно в порядок. Химические вещества не имеют силы над вирусами.

Прямо сейчас активизируется огромное количество шарлатанов. Как и при любой трагедии, они будут наживаться на горе людей. И предлагать вам излечение от вируса за безумные деньги.

❗️БУДЬТЕ РАЗУМНЫМИ. Вместо того, чтобы тратить последние деньги на бесполезные таблетки из сахара, потратьте их на хорошее здоровое питание. Именно оно укрепит ваш иммунитет, и поможет перенести болезнь.

По сети гуляют документы, которые являются якобы "рекомендациями Минздрава и врачей для лечения на дому". ❗️Это фейк! Никакого универсального списка лекарств нет и не может быть. У всех людей разные противопоказания.

🇺🇳 Рекомендации ВОЗ для домашнего лечения COVID-19:

- Много отдыхать
- Много пить жидкости
- Есть здоровую пищу
- Много спать

❗️Все, другого ничего нет! Организм должен справиться сам. Если не получается - вам в больницу, под присмотр врачей.

💊 Теперь касательно гуляющих в сети списков. Якобы, рекомендованных узбекскими врачами для самолечения. В этих списках попадаются такие лекарства, как "Арбидол", "Кагоцел" и "Нобазит". Все эти три лекарства - легендарные, известные на весь мир препараты с недоказанной эффективностью, в рекламные кампании которых вложены огромные средства. У честных врачей они вызывают только усмешку.

Ни одно из них не применяется ни в одной развитой стране мира, не включено в список рекомендуемых ВОЗ, не имеет двойных слепых плацебо-исследований. Подробнее вы сами можете прочитать вот здесь, действующее вещество у "Нобазита" точно такое же как и у "Амизона".

Экономьте деньги. Не дайте себя обмануть. Занимайтесь самообразованием. Если хотите выжить.

@makarenko_channel
10.07.2020 19:10:44
🚗 Бугун огоҳлантириш, эртадан чора кўрилади — йўлларда машиналар ҳаракати назорати бошланди

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг