Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 120 sahifa

12.07.2020 17:01:20
❗️(+149) — Тошкент ва Андижонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

🦠 Янги касалланишлар: 45 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 28 нафари — Андижон вилоятида (11 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 17 нафари аҳоли орасида), 76 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида.

📈 Жами беморлар — 12855 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 16:56:01
На вопросы отвечает первый заместитель министра здравоохранения Баходир Юсупалиев:

❓Кто будет решать, какие пациенты будут лечиться дома, а какие в больнице?

➖ В 64 поликлиниках Ташкента организованы эпидемиологические группы. В их состав входят семейный врач, инфекционист и эпидемиолог. Эти специалисты будут изучать ситуацию на местах и давать своё заключение. Учитывая состояние заразившегося, они также будут решать вопрос, как будет походить лечение пациента — дома или в больнице, и в случае необходимости примут меры по вызову службы скорой помощи и госпитализации.

〰️〰️〰️〰️
❓Имеются ли в Узбекистане запасы тестов на коронавирус? Насколько их хватит?

➖ В настоящее время имеется 1 млн тестов, и запасы будут пополняться.

〰️〰️〰️〰️
🧪 «Если у граждан не наблюдаются симптомы, то они не должны сдавать тест. Я прошу у населения не обращаться без надобности, образцы берутся в первую очередь у больных, граждан, находящихся на карантине, и у тех, у кого есть клинические симптомы. А уже после них — у других слоёв населения».

12.07.2020 16:44:19
⚡️59-ўлим: Тошкентлик 76 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи В.Т. ва унинг ўғлида "COVID-19" тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.

🛏 11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашгани сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга "COVID-19"нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 16:33:17
❗️Касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморлар учун ҚЎЛЛАНМА тайёрлаш жараёни якунига етган

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбири билан интервьюда маълум қилди:

➖ Касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморлар учун қўлланма тайёрлаш жараёни якунига етган. Ҳозир уни барча ташкилот ва вазирликларга етказиш учун кўпайтириш жараёнлари кетяпти. Албатта, бу ҳаммага етарли миқдорда бўлади.

📲 Аҳолига эса ОАВ, жумладан, интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқлар, йирик аудиторияга эга телеграм каналлари орқали етказмоқчимиз.

Мен касалликка чалиниб уйда даволанаётган беморларга бир жиҳатни эслатмоқчиман. Улар аввало организмида вирус борлигини бир дақиқа бўлсин ёддан чиқармаслиги керак. Иккинчидан, касаллик уларнинг оила аъзоларига ҳали юқиб улгурмаган бўлса, уни юқтириб қўйишдан жиддий сақланиш керак. Беморлар ўзини имкон қадар алоҳидалаши керак.

👨🏻‍⚕️Лекин уйда шароит бўлмаса ва касаллик клиник белгиларсиз кечаётган бўлса, бундай пайтда мобил гуруҳ қарор қилади. Яъни у балки стационар даволанишга олиниши керакдир. Негаки, айрим беморларнинг уй шароитида даволаниш имконияти йўқ ва уни оила аъзоларига юқтириб қўйиши мумкин.

⏳ Ҳозир биз тайёрлаган ҳужжат бўйича уйдаги кузатув муддати 10 кун қилиб белгиланган. Даволаш 10 кун давом этади.

🧪 Ундан кейин бемор тест топширади ва натижа манфий чиқса, кузатув бекор қилинади. Сўнг бу одам бемалол ишга чиқавериши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 16:01:46
🔖 COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволаш тартиби ва уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудларга бириктирилган ходимлар рўйхати ТАСДИҚЛАНДИ

〰️〰️〰️〰️
Батафсил👆видеолавҳада


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 15:33:20
❗️Коронавирус касаллигини белгиларсиз ўтказаётган беморлар учун тавсиялар.

⚡️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова.

❗️ Жорий йилнинг 5 июль санасидан бошлаб коронавирус касаллиги аниқланган беморда хеч қандай аъломатлар кузатилмаса, бундай беморларни амбулатор, яъни ўз уйида даволаш амалиёти йўлга қўйилди.

✍ Касаллик аломатлари кузатилмаган, уйда даволанаётган беморлар 10 кун давомида шифокорлар назоратида бўлади ва беморга керакли тавсиялар бериб борилади.

📌Уйда даволанаётган беморни уйнинг бошқа аъзоларидан яккалатиш, ишлатадиган идиш-товоқ ва кўрпа тўшагини алоҳида қилиш керак.

📌Беморга ишлатилган идиш-товоқ ва кўрпа тўшаклар 60 С ҳароратдаги сувда ювиш ва хлорли сувда чайиш керак.

📌Беморлар кун давомида кўп миқдорда суюқлик ичиши керак.

Агар коронавирус касаллиги белгилари пайдо бўлса нима қилиш керак?

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
12.07.2020 14:52:43
❓Қайси беморнинг уйда, қайси бири шифохонада даволанишини ким ҳал қилади?

➖ Тошкент шаҳрида мавжуд 64 та поликлиникада эпид гуруҳлар тузилган. Унинг таркибидиа оилавий шифокор, инфекционист, эпидемиолог бор. Мана шу учта шахсдан иборат эпид гуруҳ жойларга бориб, вазиятни ўрганиб, хулоса қилади. Улар беморни ё уйда даволаниш учун қолдириш ёки унинг касаллиги оғирлигига қараб касалхонага ётқизиш масаласини ҳал қилади. Тез тиббий ёрдам бригадасини чақириб, шифохонага ётқизиш чорасини кўради.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Ўзбекистонда коронавирус тести захираси борми? Қанчага етади?

➖ Ҳозир юртимизда 1 млн тест мавжуд. Бу захира янгиланиб бораверади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🧪 «Фуқаролар ўзларида коронавирус белгиларини сезмаётган бўлса, ўз-ўзича бориб тест топшириш керак эмас. Аҳолидан илтимос қиламан, тест биринчи навбатда беморлардан, карантиндаги фуқаролардан ва клиник белгилари бор шахслардан олинади. Ундан кейин бошқа аҳоли қатламларидан».

Баҳодир Юсупалиев, Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

12.07.2020 13:31:12
🧪 Covid-19 коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлили олиш марказлари ҳақида маълумот

📍Тошкент шаҳридаги санитария-эпидемиология осойишталик марказлари

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 13:07:55
Июль ойи бошида Қозоғистон билан чегарадаги «Ғишткўприк» пости қисман ёпилгани сабабли 4 мингдан ортиқ ватандош бир неча кун ҳеч қандай шароитсиз яшашга мажбур бўлди.

Давлат раҳбари топшириғи билан 8 июлдан ўтказиш пункти очилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 11:59:54
❓Карантин даврида ёрдамга муҳтож фуқаролар қаерга мурожаат қилиши мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳолининг рўйхати қандай шакллантирилади? ➖ ЖАВОБ

❓Рўйхатларда мавжуд бўлмаган, аммо озиқ-овқат ва дори-дармонга муҳтож фуқаролар нима қилади? ➖ ЖАВОБ

❓Ҳозиргача муҳтожлик даражаси ўта юқори нечта фуқаро аниқланди? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 11:11:00
⚡️Хусусий клиникаларга коронавирусга тест олишни тўхтатиш ҳақида топшириқ берилмаган

Ижтимоий тармоқларда «Тошкентдаги тест олиши мумкин бўлган аксарият хусусий клиникалар 10 июль, жума кунидан бошлаб тест олишни ҳам тўхтатгани» ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (СЭОА) Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимидан «Дарё»га маълум қилишларича, хусусий клиникаларга коронавирусга тест олишни тўхтатиш ҳақида топшириқ берилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмайди.

Таъкидлашларича, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги коронавирусга тест олиш жараёнини ташкил этишда хусусий клиникаларга имкон қадар шароит яратиб беришга интилмоқда.

У ёки бу клиниканинг ҳозирги вақтда коронавирусга тест олишни вақтинча тўхтатиб қўйгани ушбу муассасаларнинг карантинга тушгани билан боғлиқ бўлиши мумкин, «мойка» жараёни якунига етгач, улар ўз фаолиятини яна аввалгидек давом эттираверади.


#ниқобтақинг
12.07.2020 10:21:10
❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19 аломатсиз шакли билан тиббий кузатув ва даволашга олинган беморлар учун эслатма эълон қилди.

1️⃣ Уйдан чиқмаслик;

2️⃣ Аксирганда, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш. Қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

3️⃣ Тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда мунтазам алмаштириш;

4️⃣ Хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш;

5️⃣ Уйдагилар билан мулоқотни чеклаш;

6️⃣ Оқатланишдан олдин, ҳожатхонага боргандан сўнг қўлни совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарлантириш;

7️⃣ Алоҳида идиш товоқлардан фойдаланиш;

8️⃣ COVID-19 белгилари аниқланганида тез ёрдам хизматига (103), ҳудудий поликлиника (ҚВП, ҚОП, ОП)га ёки колл-марказга (1003) мурожаат қилиш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 10:02:05
❗️( +193) 2020 йил 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

——————

❗️( +193) По состоянию на 10:00 12 июля количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 12706.

✔️84 новых случаев заболевания выявлен среди граждан находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 67 в городе Ташкенте среди населения, 25 в Наманганской области (из них 17 среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 8 среди населения), 17 в Самаркандской области среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
12.07.2020 09:51:31
⚡️ 58-ўлим.Тошкентда яна бир бемор аёл вафот этди

Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.

🔎 Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

📌 Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Бироқ реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

——————

⚡️58-й смертельный случай. В Ташкенте скончалась еще одна пациентка

53-летняя жительница Алмазарского района М.К. проходила лечение в многопрофильной клинике Ташкентской медицинской академии.

🔎Ей поставлен диагноз «тяжелое течение COVID-19, двустороняя пневмония». Также у неё имелись сопутствующие болезни такие, как ишемическая болезнь сердца, стенокардия и гипертония.

Болезнь текла с острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточностью.

◾️Несмотря на оказанные реанимационные процедуры состояние пациентки резко ухудшилось и она скончалась от острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 23:57:04
❗️Антирекорд янгиланди — бугун 486 кишида коронавирус аниқланди

Янги беморлар: 391 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида), 95 нафари — аҳоли орасида.

▪️Икки бемор вафот этди.

Даволанаётган 4733 бемордан 45 нафари — оғир, 7 нафари — ўта оғир аҳволда.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 23:48:21
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар 12 500 нафардан ошди

🦠 (+111) — Янги касалланишлар: 34 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 62 нафари — Андижон вилоятида (43 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

📈 Жами беморлар — 12513 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 23:37:13
❗️Уйда даволанаётган беморлар учун махсус мобил гуруҳларнинг вазифалари белгиланди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олиш борасида ўтказилаётган эпидемияга қарши курашиш тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғи тафсилотлари:

👉 БУ ЕРДА


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 23:28:18
⚡️57-ўлим: Хоразмда 56 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Хоразм вилояти Шовот туманида яшовчи Д.С. бир ҳафта давомида тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсиз бўлган. Сўнгра бемор вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётқизилган. Унга "COVID-19" инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.

▪️Бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги билан ҳам оғриган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 17:14:22
❗️(+196) 2020 йил 11 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12402 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

➖124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

➖37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида),

➖15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

————————

❗️(+196) По состоянию на 17:00 11 июля количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 12402.

⚡️Новые случаи заболевания:

➖124 среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа);

➖37 в Самаркандской области среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 20 в городе Ташкенте (из них 2 среди контактировавших с инфицированными и взятых на карантин, 18 среди населения),

➖15 в Бухарской области среди населения.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
11.07.2020 16:03:06
⚡️56-ўлим. Тошкентлик 66 ёшли бемор аёл коронавирусдан вафот этди

Пойтахтимизда яшовчи 66 ёшли М.Р. жорий йил 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга “COVID-19” оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

🔎Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

◾️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

~~~~~~~~

⚡️56-й смертельный случай. 66-летняя женщина из Ташкента скончалась от коронавируса

66-летняя жительница Ташкента М.Р. с 1 июля лечилась в 1-й городской клинической больнице. Ей был поставлен диагноз «тяжелое течение COVID-19, двусторонняя пневмония». Заболевание сопровождалось острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточностью.

📌Также у неё были сопутствующие болезни такие, как сахарный диабет, ишемическая болезнь сердца, стенокардия и гипертония.

▪️Несмотря на оказанные реанимационные процедуры состояние пациентки резко ухудшилось и она скончалась от острой дыхательной и сердечно-сосудистой недостаточности.


#ниқобтақинг
#масофасақланг