Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 111 sahifa

19.07.2020 23:55:27
⚡️Тўрт ҳудудда яна 145 киши инфекциядан зарарланди, жами беморлар — 16 752 нафар

🦠 Янги касалланишлар: 77 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли намуна олинган ҳамда бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар, 29 нафари — Андижон вилоятида, 26 нафари — Сирдарё вилоятида ҳамда 13 нафари — Тошкент вилоятида беморл билан мулоқотда бўлган фуқаролар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 23:52:49
📢 Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🚑 «Текширганда коронавирус чиқмайди, аммо пневмония бор. Сабабини ўрганганимизда, бундай фуқаролар коронавирусга чалиниб, уни юриб ўтказиб юборган, касалликдан қутулган, аммо пневмония асоратлари келиб чиққан бўлади».

💊 «65 турдаги дориларнинг 2 ойлик захираси бор. Уйда даволанаётганларга ҳам дорилар бепул етказиб берилади».

🛏 «Энг ёмонига тайёрланяпмиз, шу сабаб 8 мингта койка тайёрладик».

🧪 Вилоятда қарийб 110 минг нафардан зиёд фуқаролардан тест синовлари олинган. Ҳозирда ҳар куни 1800-2000 та тест таҳлиллари ўтказилмоқда.

📞 «Кеча ўзим 103 хизмати хонасига бориб ўтирдим. Аҳвол мутлақо қониқтирмади. Шу пайтгача 3-5 та диспетчер бўлса, зудлик билан 24 та ходим фаолиятини йўлга қўйдик, 24 та телефон билан».

👩🏻‍⚕️ «Маслаҳат марказлари ҳам ташкил этдик. 1105 рақами орқали малакали мутахассислар фуқароларга маслаҳат бериб боради».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 23:30:13
⚡️Пойтахтда яна ўлим: юнусободлик 39 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Фуқаро М.Р.да 6 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унда COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир миокард инфаркти, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 23:22:08
⚡️Тошкентда 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Олмазор туманида яшаган К.Г.да 11 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

🔎 Бемор доимий равишда юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги, қандли диабет, сурункали ўпка обструктив касаллиги билан даволаниб юрган.

▪️Реанимацион чораларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 23:00:29
☎️ Тошкентдаги коллежда кўнгиллилар ташкил этган Сall-марказ фаолияти ҳақида

«Бугун эрталаб эр-хотин шифокорлар кўнгилли тарзда марказда ишлаш учун келишди. Улар ҳатто ўз шахсий автомобилида жойларга чиқиб беморларга ёрдам кўрсатиш ниятида».

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 22:28:57
⚡️Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🛏 20 июлгача Қашқадарёда 8 700 та захира ўринлар тайёр бўлади. Бугунги кунда эса 890 та захира ўрни мавжуд.

👩🏻‍⚕️ Қашқадарёда коронавирусга қарши курашда 5 280 нафар тиббиёт ходими жалб қилинган.

📞 Қашқадарёдаги ишонч телефонларига ҳар куни ўртача 185 та қўнғироқ бўляпти ва улардан 40-42 таси озиқ-овқат ёки дори-дармон сўрови бўйича.

💰Айни дамда вилоятдаги «Саховат ва кўмак» жамғармасида 4,2 миллиард сўм пул бор ва охирги бир кунда жамғармага ҳомийлар томонидан 56 миллион сўм пул тушган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 19:09:43
Ўзингизда COVID-19 аломатларини сезяпсизми? Саволларингиз кўп, аммо жавоблар турлича, шу боис батафсил маълумот олиш истагидамисиз?

Масс−медиа фонди, Kun.uz ва Milliy телеканали янги «Tez yordam» кўрсатувини тақдим этади.

Кўрсатув давомида малакали мутахассислар телефон орқали келиб тушган саволларга батафсил жавоб беришади. Дастур бошловчиси — коронавирусни ўз бошидан ўтказган Комил Алламжонов.

Ҳар куни, соат 18:00да MTV ва Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилинг.

Кўрсатувнинг илк сони айни дақиқаларда бошланди. Саволларингизни кутамиз.

📺👉 Томоша қилинг
19.07.2020 18:57:55
«Tez yordam» кўрсатувини Facebook‘даги қуйидаги ҳавола орқали https://www.facebook.com/k.allamjonov/ томоша қилишингиз мумкин.
___

Передачу «Tez yordam» можно также смотреть в прямом эфире в Facebook по ссылке https://www.facebook.com/k.allamjonov/
19.07.2020 18:13:02
❗️(+178) Тошкентда коронавирусга чалинган яна 113 бемор аниқланди

⚡️2020 йил 19 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 607 нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари — 65 нафари Карантин марказида (барчаси хориждан келган), 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 18:04:52
⚡️Тошкентда 47 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 47 ёшли М.К. (аёл)да жорий йил 5 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎Унга “COVID-19” инфекцияси, юрак ишемик касаллиги ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дисстрес синдром, нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, беморда гипертония ҳамроҳ касаллиги бўлган.

◾️Реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 17:51:36
Anhor.uz журналисти Виктория Абдураҳимова тиббиёт фанлари номзоди, клиник иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева билан организмнинг коронавирус инфекциясидан қандай ҳимояланиши, бу жараёнга аралашиш керакми ёки йўқлиги ва иммунитет шаклланишида карантин чекловларининг ўрни ҳақида суҳбатлашди.

Қуйида интервьюдан муҳим тезисларни келтирамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
🦠 COVID-19 коронавирус инфекцияси, албатта, янги. Аммо бу — коронавирус инфекция қўзғатувчиси сифатида организмимиз учун номаълум эканини билдирмайди. Биз у ёки бу даражада коронавирусларнинг бирортаси билан тўқнаш келганмиз, ҳатто уни ЎРВИ-симон касаллик кўринишида бошдан ҳам кечирганмиз.

〰️〰️〰️〰️〰️
🤧 Одамларнинг деярли 75-80 фоизи COVID-19 инфекциясини аломатсиз кўринишда, енгил ва ўртача оғирликдаги шаклда бошдан кечиради, 20-25 фоизида эса касаллик гиперэргик сценарий бўйича кечади. Беморга, унинг преморбид ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, тўғри ёрдам бериш учун уни кузатиб бориш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️
💉 Агар одамда иммунитет бўлса, у инфекцияга чалинмайди. Демак, вирус ташувчиси бўлмайди ва уни юқтирмайди. Ҳозир бир организмида антитаначалар бўлмаган кўплаб одамларни кузатяпмиз. Улар – қабул қилувчи бўғин бўлиб, коронавирус инфекциясининг ташувчиси билан учрашганда вирусни юқтириб олади ва касалланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🤿 Мен ниқоб тақиш тарафдориман. Одамларнинг бир қисмида касаллик аломатсиз шаклда ўтади, аммо бунда улар барибир вирусни ажратиб чиқаради. Агар одам ҳозир ҳамма тақиб юрган латтани эмас, балки тўғри ниқобни тақса, унда ҳеч кимга юқтирмаслик имконияти кўпроқ бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
🔬 Хлорни одамларга бозорга ёки банкка кираверишда пуркаш нотўғри. Хлор билан асфальтни, пештахталарни тозалаш мумкин. Одамга ҳимояланиш учун ниқобда ва қўлқопларда бўлишнинг ўзи етарли. Мен айтишни истаган бошқа муқобил чоралар ҳам бор. Банклар, супермаркетларга ўхшаш йирик муассасаларда дезинфекцияловчи туннеллар ўрнига махсус ускуна – рециркуляторларни ўрнатиш мумкин, улар кун давомида ҳавони зарарсизлантиради ва одамлар учун безарар. Бу ҳақда ўйлаб кўришса яхши бўларди.

〰️〰️〰️〰️〰️
📌 Россия март-май ойларида ўтган жараённи биз ҳозир бошимиздан кечиряпмиз. Авжгача ҳали етиб бормадик. Ўзбекистонда, инфекцион жараён нуқтаи назаридан, кўтарилиш бўлмоқда, ҳар куни беморлар сони ошяпти. Бу вазиятда энг ижобий нарса шуки, ҳозир кимда касаллик аниқланаётган бўлса, улар қолганлар учун “иммунлаштирилган ёстиқчани” яратмоқда. Бу одамлар инфекцияга чалиниб бўлган, энди уларда антитаначалар шаклланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
💦 Кўп суюқлик ичиш муҳим. Суюқлик бу ҳужайраларимизнинг мавжуд бўлиш шаклидир. Одам инфекцияга чалиниб, вирус ҳалқумга тушганида, куч тўплаб пастга йўл олиш учун бироз вақт ўша ерда қолади. Суюқлик ичганда эса, инфект у ердан механик тарзда ювилади ва нобуд бўладиган жойга, яъни ошқозоннинг кислотали муҳитига тушади.

👉 Батафсил ўқиш


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 17:18:48
📸 Фотогалерея: Тошкентда қатъий локдаун

Кеча ва бугун Тошкентда баҳор ойларида бўлгани каби яна сокинлик ҳукм сурмоқда. Шаҳарнинг 3 миллионга яқин аҳолиси уйда. Kun.uz фотомухбирлари пойтахтнинг бугунги манзаралари акс этган фотогалереяни тақдим этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 16:21:22
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов аҳолига МУРОЖААТ қилиб, коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди:

🦠 Ҳозир вилоятда 1053 киши коронавирус юқтириб олганликда гумонланиб, карантинга олинган.

📞 Урганч давлат университетида Сall-марказ ташкил қилинди, унга 22 та ташкилотдан мутахассис бириктирилди, 10 та телефон рақами 24 соат ишлаяпти.

🚑 Вилоятда 145 та тез тиббий ёрдам машинаси бор эди. 20 июлдан яна 20 та янги машина олинади.

🛏 Вилоят миқёсида 1180 беморни қабул қилиш имконияти бор. Ҳозир ўринлар сонини 3000 тага етказиш бўйича чоралар кўрилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 15:53:12
🛏 Бугун Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Юнусободдаги «Ўзэкспомарказ» майдонларида коронавирувсга чалинган беморларни жойлаштириш учун яратилган захира койка-ўринларни кўздан кечиришди.

🏣 Мутасаддилар Учтепа туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ётоқхонасида беморларни даволаш учун ташкил этилган жойни ўрганишди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 15:29:36
💼 Пандемия даврида ишдан бўшатиш қанчалик тўғри? ➖ ЖАВОБ

💰Кўчада ниқобни тушириб юрганлик учун неча сўм жаримага тортилади? Қанча муддатда тўлаш керак? ➖ ЖАВОБ

💵 Устачилик қилиб пул топамиз. Карантин сабабли иш йўқ. Ишсизлик нафақаси олмоқчиман, у қанча муддат берилади? ➖ ЖАВОБ

💊 Коронавирусни даволашда ишлатиладиган дориларнинг қалбакилари тарқалаётгани ҳақида ўқияпмиз. Қалбаки дориларни сотганлик учун жавобгарлик борми? ➖ ЖАВОБ

⚖️ Карантин бошлангандан буён иш ҳақимдан ушлаб қолишади. Сўрасам, ишга келмаганим учун экан. Шу қонунан тўғрими? ➖ ЖАВОБ

🚙 Автомобилимда стикер бор, аёлим ҳамшира, кечки пайт шанба ва якшанба кунлари ишдан қайтаётганимда аёлимни ўзим билан олиб келишим мумкинми? ➖ ЖАВОБ

💍 Чет элда яшайман. Онлайн никоҳ тизими орқали фарзандимнинг никоҳини расмийлаштиришим мумкинми? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 14:56:54
❗️Жуковский шифохонасида COVID-19'дан ўлганларнинг мурдалари қалашиб ётгани ҳақида интернетда тарқалган видео бўйича ССВ изоҳ берди

📹 Куни кеча ижтимоий тармоқларда шифохона ўликхонаси тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Унда мурдаларни вақтинча сақлаш хонаси (эшикда шундай русча ёзув бор) ва йўлакда қора плёнкаларга ўралган, полга ётқизиб қўйилган 20-25 чоғли мурдани кўриш мумкин. Уларнинг айримлари плёнкага ўралмаган, алоҳида хонага киритилмаган ҳам.

🎙 Мазкур видеолавҳа ортидан алоҳида овозли хабар ҳам тарқалган ва унда эркак киши “Жуковский шифохонасида жуда кўпчилик COVID-19'дан ўляпти. Мана, ҳозир қайнонамнинг ҳам жони узилди. Олиб чиқяпмиз. Эҳтиёт бўлинглар”, – дейди.

Кun.uz мухбири бу ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига савол билан мурожаат қилди. ССВ жавоби қуйидагича:

🚫 «Видеолавҳадаги ҳолат Ўзбекистонда юз бермаган, айрим маълумотларга кўра қўшни давлатлардан биридаги тасвир бу.

📍Ўзбекистоннинг бирор шифохонасида, жумладан юқорида тилга олинган тиббий марказда бундай жой йўқ ва мурдалар бунақа тарзда сақланмайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 13:10:13
❓«Гидроксихлорохин»ни коронавирусни даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди. Нега бу препарат даволаш протоколига киритилган? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавируснинг енгил кўриниши қандай билсак бўлади, клиник белгилари? ➖ ЖАВОБ

❓Қайси хусусий клиникалар ҳозир коронавирусга тест олишга тайёр? ➖ ЖАВОБ

❓Онамнинг аҳволи оғир. Тез ёрдам чақирдик, тест таҳлили йўк экан, деб кетишди. Шу тўғрими? ➖ ЖАВОБ

❓Магистратурани тамомладим. Коронавирусни даволаш бўйича курсда ўқимоқчиман. Қаерга мурожаат қилай? ➖ ЖАВОБ

❓Тез ёрдам чақирилди, лекин у фақат бир одамни кўриб кетаман деди? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 12:34:58
⚡️⚡️«Пахтакор»нинг беш, «Бунёдкор»нинг бир футболчиси коронавирусга чалинган

⚽️ «Пахтакор»нинг касаллик аниқланган футболчилари изоляция қилинган. Клубнинг барча ходимлари, жамоа персоналлари ва футболчилари яна қўшимча тест топширишган. Тест натижалари душанба куни чиқади.

Шунингдек, 12 июль куни «Бунёдкор» ҳимоячиси Исломжон Қобиловда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Футболчидаги вирус аломатлари жуда енгил эканлиги туфайли иситмаси ҳам пасайган ва унга 4-5 кун даволаниш тавсия қилинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
19.07.2020 12:20:01
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида тарқатилаётган Ўзбекистонда карантин тартиби 31 августга қадар узайтирилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд 👆
---------------------
RU: Распространяемая в социальных сетях и мессенджере Telegram информация якобы о продлении режима карантина в Узбекистане до 31 августа, является ложной и не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆


Facebook ‖ Instagram ‖ Twitter ‖ Telegram
19.07.2020 12:00:21
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 090 098 (+ 22 232)
⚡️Соғайганлар ➖ 759 389 (+ 20 104)
⚡️Вафот этганлар ➖ 17 294 (+ 905)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖765 437 (+ 6 234)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 70 339 (+ 1 636)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 65 953 (+ 171)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 58 111 (+ 847)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 34 462 (+ 461)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 27 133 (+ 497)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 24 606 (+ 11 505)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 794 (+ 200)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 16 429 (+ 533)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 834 (+ 48)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 090 098 (+ 22 232)
⚡️Выздоровевших ➖ 759 389 (+ 20 104)
⚡️Погибших ➖ 17 294 (+ 905)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 765 437 (+ 6 234)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 70 339 (+ 1 636)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 65 953 (+ 171)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 58 111 (+ 847)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 34 462 (+ 461)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 27 133 (+ 497)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 24 606 (+ 11 505)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 794 (+ 200)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 16 429 (+ 533)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 834 (+ 48)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг