Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 108 sahifa

21.07.2020 20:40:46
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

❓Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

❓На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!



21.07.2020 20:00:07
❗️Таиланднинг коронавирусга қарши курашдаги муваффақияти сири нимада?

Коронавирус пандемияси авжига чиққан пайтда Таиланд энг хавфсиз мамлакатлардан бири бўлиб турибди — мамлакат ичида қарийб 2 ойдан бери янги ҳолатлар қайд этилмаяпти. Мамлакатга инфекцияга қарши курашда нима ёрдам бермоқда?

🔹Мақолани ўқиш 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 19:40:51
📟 Cатурация, пульсоксиметр нима? Коронавирусда уларнинг аҳамияти қанчалик муҳим?

Дилдора Секлер, вирусолог:

🔘 Сатурация — ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси. У ўпка ўзидан ўтаётган қонни қанчалик кислород билан таъминлай олаётганини кўрсатади.

🔘 Сатурацияни пульсоксиметр номли асбоб билан ўлчаш мумкин. Бунда пульс ва организмдаги кислород миқдорини ҳисоблаган ҳолда, ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражасини кўрсатиб беради. Нафас қисиши, ҳансираш кузатила бошлаганда пульсоксиметрдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Асбоб кўрсатган фоиз 100 га қанчалик яқин бўлса, шунчалик ижобий натижа ҳисобланади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 19:21:31
Норбеков соғломлаштириш маркази:

❗️COVID-19 шундай вируски, инсоннинг қўрқув ва депрессияга учраши натижасида организм иммун тизимининг издан чиқиши сабабидан инсон танасида тез кўпайиб, ривожланиб, ўпкани фиброзига, қон томирлар тромбозига ва охир-оқибат оғир нафас етишмовчилиги, ҳатто ўлимига олиб келиши мумкин.

👶🏻 Ушбу касаллик болаларда кам учрайди. Чунки болаларни депрессияга тушириш қийин. Ақли заиф одамларда ҳам учрамайди. Чунки улар касаллик, эпидемияни фаҳмламайди.

☝️Даволаш жараёнида кузатдикки, беморни депрессиядан чиқарсангиз, тузалишни бошлайди. Шунингдек, беморлар билан ишлаш жараёнида ҳам қўрқмаслик жуда муҳим. Инсон қўрққанида иммун тизими пасаяди.

📌 Хулоса қилиб айтганда, ушбу касаллик асосан ваҳимага тушган, ўта қўрққан ёки тушкунликка тушган инсонларда кузатилмоқда. Касалликдан қўрқманг!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 19:03:13
❓Бепул дори кимларга берилади? ➖ ЖАВОБ

❓Иситмаси бор беморлар поликлиникага қўйилмаяпти. «Шифокорни уйга чақиринг», дейишяпти. Бу қанчалик тўғри? ➖ ЖАВОБ

❓Нега маҳаллаларда рейдлар ўтказилмаяпти? «Дом»лар атрофида одамлар тўпланиб, ниқобсиз суҳбат қуриб ўтиришибди ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 18:51:05
​​⚡️Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ»да коронавирус касаллигига гумон қилинаётган беморларни текширув ва таҳлилдан ўтказиш учун махсус 500 ўринли «Тақсимлаш маркази» ташкил этилди.

📢 Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур янги қувватни ишга тушириш учун ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ!

❗️Иш 15 кунлик навбатчилик тартибида ташкил қилинади ҳамда ходимларга қуйидаги умумий ҳисобдан:

💵 шифокорларга — 15 000 000 сўм;
💵 ҳамшираларга — 10 000 000 сўм;
💵 кичик тиббиёт ходимларига — 5 000 000 сўм;
💵 кўнгиллиларга — 5 000 000 сўм

кунлик тартибда иш ҳақи тўланади.

⏳ Иш вақти 12 соатдан иборат бўлиб, 8 соат иш, 4 соат дам олиш вақти кўзда тутилган.

☑️ Тиббиёт ходимлари тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланади. Ходимларга ётоқхона ва овқатланиш тўлиқ ташкил қилингани ҳолда, маошлари ҳар куни тўлаб борилади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
(71) 2100202
(71) 2100231

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️В «Узэкспоцентре» образован специальный Распределительный центр на 500 мест — для осмотра и диагностики пациентов с подозрением на коронавирус.

📢 Хокимиятом города Ташкента БУДЕТ ПРИВЛЕЧЕН МЕДИЦИНСКИЙ ПЕРСОНАЛ для организации работы новых мощностей.

❗️Работа будет организована в порядке 15-дневной смены, сотрудникам за смену будет выплачено в общей сложности:

💵 врачам — 15 000 000 сумов;
💵 медсёстрам — 10 000 000 сумов;
💵 младшему медперсоналу (санитарам) — 5 000 000 сумов;
💵 добровольцам — 5 000 000 сумов.

⏳ Рабочее время составляет 12 часов, из которых 8 часов работы и 4 часа на отдых.

☑️ Медицинские сотрудники будут обеспечены медицинскими средствами защиты. Для сотрудников будет полностью организовано питание и ночлег, а заработная плата будет выплачиваться ежедневно от общей суммы заработной платы.

📞 Для обращений:
(71) 210 02 02
(71) 210 02 31

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 18:29:13
📣 ЭЪЛОН: ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани «Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонаси»га куйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👩🏻‍⚕️👨🏻‍⚕️ Шифокорлар:

▫️Анестезиолог-реаниматолог;
▫️Инфекционист;
▫️Эпидемиолог;
▫️Врач-лаборант;
▫️Врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
👩🏻‍⚕️ Ҳамширалар:

▫️Реанимация ҳамшираси;
▫️Палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
▫️Кичик тиббиёт ходимлари.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
💰 14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади. Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Мурожаат учун телефонлар:

(71) 241-12-02
(71) 241-18-70
(71) 241-54-54


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 18:12:40
❓Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин?

Саволга Тошкент врачлар малакасини ошириш институти УАШ малакасини ошириш кафедраси профессори, ССВ Бош умумий амалиёт шифокори Машкура Зоҳидова жавоб берди:

➖ Коронавирус касаллигида кўп учрайдиган айрим эрта белгилар шамоллаш ва грипп касаллиги белгиларига ўхшайди. Булар: тана ҳарорати кўтарилиши, умумий холсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, мушаклардаги оғриқ, таъм ва ҳид сезмаслик. Бироқ коронавирус ўрта оғирлик ва оғир кечишида касалликнинг 5-7 кунига тана ҳароратининг 38-39 ºС дан ошади, нафас олиш етишмовчилиги, ҳансираш пайдо бўлади, оддий шамоллаш ва гриппда эса — аксинча 3-4 кундан кейин бемор аҳволи яхшилана боради.

☝️Бундан ташқари коронавирус касаллигини аниқ ташхислаш учун эпидемиологик анамнез, ПЗР текшируви жавоби мусбат бўлиши, кислород сатурацияси 95% дан камайиши, КТ сида характерли “буғли ойна” симптоми кузатилишини инобатга олишимиз керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 18:10:19
⚡️Жиззахда "Ёш волонтёрлар ҳаракати" иш бошлади

📞 Жиззахда кўнгилли ёшлар иштирокида "Ёш волонтёрлар ҳаракати" фаолият бошлади. 130 нафардан ортиқ ёшлар жамланган ушбу ҳаракат вилоят Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказида ташкил этилган "Call-марказ"да аҳолидан келиб тушган мурожаатларни қабул қилиш, муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш ва уларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришда фаоллик кўрсатмоқда.

Шунингдек, ёш волонтёрлар вилоятдаги асосий блок-постларда ички ишлар ва миллий гвардия ходимларига кўмаклашмоқда. Ёш волонтёрлардан иборат гуруҳлар вилоятда олиб борилаётган дизинфекция тадбирларига ҳам бириктирилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 17:57:25
Jonli efirlarga havolalar.

🔔 "Tez yordam" teleko‘rsatuvining uchinchi soni bugun soat 18:00 da Milliy TV telekanalida efirga uzatiladi.

Ko‘rsatuvni, o‘zbek tilida jonli efirda quyidagi havolalar orqali tomosha qilishingiz mumkin:

— Komil Allamjonovning Facebook sahifasida ➡️ havola
— Milliy TVning Facebook sahifasida ➡️ havola
— Mass-media fondining Instagram sahifasida ➡️ havola
— Milliy TVning Youtube kanalida ➡️ havola

———

Ссылки на прямые трансляции.

🔔 Третий выпуск передачи Tez yordam выйдет в эфир сегодня, в 18:00 на канале Milliy TV.

Переходите по ссылкам ниже и смотрите передачу в прямом эфире на русском языке:

— Facebook страница фонда Mass-media ➡️ ссылка
— Youtube канал Milliy TV ➡️ ссылка

@tezyordamlive @massmediauz @kunuzofficial @milliytv
21.07.2020 16:56:36
⚡️Тошкентда 68 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган М.И. 25 июндан 14 июлга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида даволанган.

15 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва у ўта оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилиб, сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

🔎 Беморга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг оғир кечиши ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир респиратор дистресс синдром, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши ҳамда полиорган етишмовчилиги каби асоратлар билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия, инфарктдан кейинги кардиосклероз, қандли диабетнинг оғир кечиши каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

~~~~~~

⚡️ 68-летняя женщина скончалась от коронавируса в Ташкенте

Жительница Шайхантахурского района г. Ташкента, гражданка М.И., проходила лечение с 25 июня по 14 июля в Республиканском научном центре экстренной медицинской помощи.
15 июля у неё подтвержден “COVID-19”, и она была переведена в отделение интенсивной терапии многопрофильной клиники Ташкентской медицинской академии в критическом состоянии и подключена к аппарату искусственной вентиляции легких.

🔎 Больной был поставлен диагноз: тяжелое течение инфекции "COVID-19", тяжелое течение двусторонней пневмонии. Заболевание сопровождалось такими осложнениями, как острый респираторный дистресс-синдром, острая дыхательная и сердечно-сосудистая недостаточность, отек легких и полиорганная недостаточность. Пациентка также страдала от сопутствующих заболеваний, таких как ишемическая болезнь сердца, стенокардия, постинфарктный кардиосклероз, тяжелое течение сахарного диабета.

▪️ Несмотря на реанимационные процедуры, пациентка скончалась от острой сердечно-сосудистой и дыхательной недостаточности, а также от отека легких.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 15:59:46
Koronavirusda qanday dori vositalari bilan davolanish mumkin, qaysilari ta'qiqlangan?
Virusologiya instituti ilmiy xodimi Ra'no Qosimova javob beradi.

#1son #uz
@tezyordamlive
21.07.2020 15:54:07
❓Агар нафас олиш қийинлашса, қандай тезкор ёрдам кўрсатиш керак? ➖ ЖАВОБ

❓Таъм ва ҳид билиши йўқолган. Уйга келиб тест олишлари учун қаерга мурожаат қилай? ➖ ЖАВОБ

❓Кунига 600 га яқин киши вирус юқтиряпти. Нега кўчалар, «дом» подъездлари дезинфекция қилинмаяпти? ➖ ЖАВОБ

❓Менда пневмония аниқланди. Ётганимда, турганимда ҳаво етишмаётганини ҳис қиляпман. Қандай даволанай? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 15:40:35
💊 Дориларни етказиб бериш, адолатли тарқатиш, унинг устидан назорат қай даражада амал қиляпти?

💰 Бош прокуратура, Департамент органлари томонидан Пойтахт дорихоналарида нархлар барқарорлиги таъминланиши борасида амалга оширилаётган ишлар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 15:13:52
❓Нега айрим беморлар COVID-19 дан вафот этишяпти, баъзилар эса йўқ? ➖ ЖАВОБ

❓Касаллик аломатлари бўлган беморлар тест таҳлили тайёр бўлгунча қандай даволаниши керак? ➖ ЖАВОБ

❓Шифокорлар «Коронавирусда иситма 3-4 кун 38-39 даражагача кўтарилади, иситмани тушириш керак эмас, организм вирус билан курашиши керак» дейишади. Иситмани қандай назорат қилиш керак? ➖ ЖАВОБ

❓Бармоқ учидан қон олиб, коронавирусни ярим соатда текшириш мумкинлиги хақида интернетда видеолар бор. Бу қанчалик ишончли? ➖ ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 15:04:45
❗️«Тез ёрдам» кўрсатувининг трансляциясидан онлайн лавҳалар бериб бориладиган Telegram-канал очилди 👉 @tezyordamlive

📢 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ энг долзарб саволлар ва малакали мутахассисларнинг жавоблари шу ерда.

«Биз дастур иштирокчилари билан муҳокама қиладиган мавзу ва саволлар амалий фойда келтириши ҳамда Ўзбекистон аҳолиси учун тушунарли, самарали бўлиши учун ҳаракат қиламиз», — дейди ижодкорлар.

📲 Обуна бўлинг: @tezyordamlive
21.07.2020 14:31:03
🛏 «Ўзэкспомарказ»да кимлар даволанади?

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 14:16:30
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇳 Дунё бўйича коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йилнинг ўрталарида бошланиши мумкин — DW

🇯🇵 Японияда ўтказилган тажриба «Фавипиравир» («Авиган») дори воситаси коронавирусни даволашда самарасиз эканини исботлади — Gazeta.ru, Novaya Gazeta, Reuters

🇮🇷 Эрон президенти 25 млн эронлик коронавирусга чалингани, яна 35 млн фуқаро яқин ойларда инфекция юқтириш хавфи остида эканини айтди — BBC

💊 Хитойлик олимлар «Арбидол» препаратининг вирусга қарши фойдасини рад этишди — Cell Press, Lenta

🇬🇧 Буюк Британияда COVID-19 дан вафот этиш бўйича статистикани чоп этиш тўхтатилди. Сабаб: маълумотларнинг бузиб кўрсатилиши эҳтимоли — РБК

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.07.2020 13:53:38
Spirtda namlangan dokani hidlash va spirtli ichimliklar iste'moli virusni yo'qotishga yordam beradimi?
Immunolog-infeksionist Aziza Xo'jaeva va virusolog Ra'no Qosimova javob berishadi.

#2son #uz
@tezyordamlive
21.07.2020 13:49:46
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев аҳолига МУРОЖААТ қилди:

🛏 Вилоятда Covid-19 беморларини даволаш учун 7 та тиббий муассасада 741 та ўрин ташкил этилиб, каравот ва керакли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

🧪 Жиззахда СЭО марказлари ва вилоят ОИТС маркази лабораторияларида ПЗР таҳлиллари ўтказиляпти. Бир кунда ўртача 1400-1500 кишидан тест олиняпти.

☎️ (72) 226 32 03 ва (72) 226 25 98 рақамларига эга Call-марказ орқали кунига 200 дан ортиқ фуқаронинг COVID-19'га оид саволларига жавоб берилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг