Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 110 sahifa

20.07.2020 16:11:27
📺 Бугундан бошлаб «Маҳалла» телеканалида ҳар куни вилоят ҳокимлари, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари иштирокларидаги брифинглар эфирга узатилади.

📍Мазкур тадбирларда аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар асосида ҳудудлардаги эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида тушунтиришлар берилади.

🌐 Чет элда истиқомат қилувчи ватандошлар телеканални Фейсбукдаги саҳифасида томоша қилиши мумкин: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/

〰️〰️〰️〰️〰️

📺 С сегодняшнего дня на телеканале «Махалла» будут транслироваться ежедневные брифинги с участием хокимов областей, руководителей органов власти на местах.

📍В ходе указанных мероприятий, на основе поступающих обращений от населения, будут даваться разъяснения о складывающейся эпидемиологической ситуации в регионах и предпринимаемых мерах по её стабилизации.

🌐 Соотечественники, проживающие за рубежом, смогут смотреть телеканал на странице Фейсбук: https://www.facebook.com/MAHALLA.TV/


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 15:27:10
⚡️Коронавирус юқтирилганда 12 кунгача ҳеч қандай тепловизор касалликни аниқлай олмайди

Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди:

➖ Вируснинг инкубацион даври 2 кундан 12 кунгача чўзилиши мумкин. Лекин ўртача 7 кунни ташкил этади.

❗️Яъни, коронавирус юққандан кейин 2 кундан 12 кунгача ўз симптомларини сездирмайди.

🗣 Энг ёмони, бу вақтда вирус ташувчи киши ўзининг хасталанганини билмаган ҳолда мулоқотга киришган бошқа кишига юқтириши мумкин.

🔎 Ундан ҳам ёмони эса — мазкур даврда ҳеч қандай тепловизорлар касаллик мавжудлигини аниқлашга қодир эмас.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 15:00:22
❗️Ўзбекистонда коронавирусни аниқлашнинг ЭКСПРЕСС ТЕСТ усули татбиқ этилади

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди:

«Коронавирусга ташхис қўйишнинг 3 усули бор:

1. ПЗР таҳлил усули.
2. Иммунофермент таҳлил усули.
3. Экспресс тест усули.

🧪 Биз ҳам тез кунда ташхис қўйишнинг ИФA ҳамда экспресс услубларини татбиқ эта бошлаймиз».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 14:48:19
«Tez yordam» телекўрсатувининг биринчи сонидан алоҳида лавҳаларни эълон қиламиз.

Ушбу видеода вирусолог Дилдора Секлер коронавирус инфекциясининг аломатлари ва унинг инсон организми учун қай даражада хавфли экани ҳақидаги саволларга жавоб беради.
__

Публикуем отдельные фрагменты из первого эфира телепередачи «Tez yordam».

В этом видео вирусолог Дильдора Секлер отвечает на вопрос, что из себя представляет коронавирусная инфекция и насколько она опасна для организма человека.

#tezyordam
20.07.2020 14:32:22
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Call-center» фаолиятини синовдан ўтказиш мақсадида фуқаролар мурожаатларини ўзи қабул қилди.

📞 (75) 220 03 00 — «Call-center» билан боғланиш рақами.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
20.07.2020 14:04:43
❓Карантин муддати чўзиладими?

ЖАВОБ 👉 Бош вазир ўринбосари
〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи борми?

ЖАВОБ 👉 Бош санитария инспектори
〰️〰️〰️〰️

❓Президентимиз томонидан тўртта сектор ишлаши белгиланди. Бу тўрт сектор ўзи қандай тизим, у қандай ишлайди?

ЖАВОБ 👉 Халқаро пресс-клуб
〰️〰️〰️〰️


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 13:45:08
❗️Касалланганларнинг 70 фоизи — аҳоли орасида аниқланяпти

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди:

☝️«Бугунги кун келишини қандайдир кутганга ўхшаяпман. Роппа-роса 100 кун биз «касаллик авж олиб кетиши, эҳтиётимизни қилмайдиган бўлсак, вазият мураккаблашиши мумкин», деган гапларни айтиб, одамларнинг ичига хавотир киритмоқчи бўлдик. Энди бўлса, айнан шу хавотирга тушмаслик ҳақида гапиришга мажбур бўляпмиз.

🦠 Мана ҳозир касалланганларнинг статистик рақамига эътибор берсак, ҳар куни коронавирус юқтираётганларнинг қарийб 70 фоизи аҳоли орасида аниқланяпти. Улар касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлганми ёки бўлмаганми, энг асосий жиҳати — аҳоли орасида. Бизнинг орамизда касаллик қўзғатувчи борлигини кўпчилик ҳанузгача тўлиқ англаб етмаяпти».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 13:37:10
⚡️Шифокорлар Бош вазир ўринбосарига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши мумкин бўлади

📞 Шифокорлар коронавирусга қарши қурашиш бўйича тўлов масаласида ёки фаолиятларига доир дуч келадиган қандайдир муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаевга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишади.

📢 Бу ҳақда Шерзодхон Қудратхўжаев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида таклиф билдирди. Беҳзод Мусаев мазкур таклифни қўллаб-қувватлаб, тез орада алоҳида телефон линияси очилиши ва янги рақам барчага эълон қилиниши ҳақида маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 13:21:23
⚡️Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва унга жалб қилинган волонтёр (кўнгилли) ёшлар фаолияти тўғрисида МАЪЛУМОТ

2020 йил 19 июль куни ҳудудлардаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 6 085 та мурожаат келиб тушган. Ҳудудларда ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 6 642 та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилган.

🚫 Бухоро, Наманган ва Самарқанд вилоятларида 19 июль кунида ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга ҳайрия ёрдами кўрсатилмаган.

📞 Ҳозирда Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларида жами 2 888 нафар волонтёр ёшлар «Call-марказ»ларда аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ҳамда хонадонларга маҳсулотлар етказиб беришга кўмаклашмоқда.

📊 Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида — 248 нафар, Андижон вилоятида — 450 нафар, Жиззах вилояти — 95 нафар, Қашқадарё вилояти — 167 нафар, Навоий вилояти — 221 нафар, Сирдарё вилояти — 132 нафар, Сурхондарё вилояти — 102 нафар, Тошкент вилояти —141 нафар, Фарғона вилояти — 1 177 нафар, Хоразм вилояти — 60 нафар ва Тошкент шаҳрида — 95 нафар волонтёр ёшлар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари фаолиятига жалб қилинган.

🔎 2020 йил 14 июлдан 19 июлга қадар Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига жами 38 716 та мурожаат келиб тушган ва Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари томонидан 68 279 та ёрдамга муҳтож эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари кўрсатилган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 13:09:49
📺 Бугун «Ўзбекистон 24» телеканалининг соат 14-00 дан кейинги дастурларида «Сovid-19 вазият» штабидан тўғридан-тўғри эфирга узатилаётган мулоқотлар орқали аҳолидан келиб тушаётган коронавирус билан боғлиқ саволларга жавоб берилади.

👩🏻‍⚕️ Дастурларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Барно Одилова, Яшнобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муаттар Абдуллаева, Тошкент педиатрия институти бўлим бошлиғи Севара Убайдуллаева, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова ва бошқа мутахассислар қатнашади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 12:53:13
❓Нима сабабдан коронавирусга топширилган тест жавобларини олиш учун кўп вақт кетаяпти?

❓Бугунги кундаги асл вазият қандай? Биз фақат ўзимизни ўзимиз изоляция қилиш йўли билан ҳолатни яхшилай оламизми?

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилишга бағшланган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 12:24:30
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 102 075 (+ 11 977)
⚡️Соғайганлар ➖ 766 278 (+ 6 889)
⚡️Вафот этганлар ➖ 17 527 (+ 233)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 771 546 (+ 6 109)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 71 838 (+ 1 499)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 66 095 (+ 142)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 58 842 (+ 731)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 34 877 (+ 415)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 27 521 (+ 388)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 26 532 (+ 1 926)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 980 (+ 186)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 16 966 (+ 537)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 878 (+ 44)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 102 075 (+ 11 977)
⚡️Выздоровевших ➖ 766 278 (+ 6 889)
⚡️Погибших ➖ 17 527 (+ 233)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 771 546 (+ 6 109)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 71 838 (+ 1 499)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 66 095 (+ 142)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 58 842 (+ 731)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 34 877 (+ 415)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 27 521 (+ 388)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 26 532 (+ 1 926)
8. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 980 (+ 186)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 16 966 (+ 537)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 878 (+ 44)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 12:14:48
📢 Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида коронавирусга қарши кураш ва пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинмоқда.

📹 Тўғридан-тўғри эфир 👉 бу ерда

Иштирокчилар: Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Обидхўжаев, Ўзбекистон бош санитар шифокори Баҳодир Юсупалиев.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 11:24:20
❗️Тадбиркорларга кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб келишда ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун махсус самолёт ажратилиши мумкин

🌐 Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда.

✈️ Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 11:15:14
❗️ОТМ ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари коронавирусга чалинганларни даволаш учун сафарбар этилади

Президент: «Коронавирусга чалинган фуқаролар сони янада ошиб бориши ҳеч гап эмас», деди. Шу муносабат билан қисқа муддатларда ушбу касалликка чалинганларни даволаш учун яратилган қўшимча ўрин-жойлар сонини, биринчи навбатда олийгоҳлар ётоқхоналари, ёпиқ спорт майдонлари ва бошқа сиғими катта бино-иншоотлар ҳисобига, камида икки-уч баробарга оширилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 11:07:34
📈 Президентимиз пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтди. Жумладан, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2 136 нафар беморнинг 1 218 таси (яъни, 57 фоизи) пойтахтимиз ва Тошкент вилоятига тўғри келади.

🏥 Тошкент шаҳрида мавжуд 16 та клиникага қўшимча COVID-19 га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7 та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинди. Ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинди.

💰Шавкат Мирзиёев таъкидланидек, бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 10:50:22
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 14 645 947 (+ 216 577)
⚡️Соғайганлар ➖ 8 736 951 (+ 116 073)
⚡️Вафот этганлар ➖ 608 942 (+ 3 979)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 3 898 550 (+ 65 279)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 099 896 (+ 24 650)
3. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 1 118 107 (+ 40 243)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 771 546 (+ 6 109)
5. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 364 328 (+ 13 449)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 353 590 (+ 4 090)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 344 224 (+ 5 311)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 330 930 (+ 2 084)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 307 335 (+ 0)
10. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 294 792 (+ 726)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 14 645 947 (+ 216 577)
⚡️Выздоровевших ➖ 8 736 951 (+ 116 073)
⚡️Погибших ➖ 608 942 (+ 3 979)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 3 898 550 (+ 65 279)
2. 🇧🇷 Бразилия ➖ 2 099 896 (+ 24 650)
3. 🇮🇳 Индия ➖ 1 118 107 (+ 40 243)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 771 546 (+ 6 109)
5. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 364 328 (+ 13 449)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 353 590 (+ 4 090)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 344 224 (+ 5 311)
8. 🇨🇱 Чили ➖ 330 930 (+ 2 084)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 307 335 (+ 0)
10. 🇬🇧 Великобритания ➖ 294 792 (+ 726)

📎 Источник: Worldometers

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 10:08:13
❗️(+214) ​​2020 йил 20 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 16 966 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 09:56:44
⚡️Тошкентда яна бемор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 60 ёшли Ф.Т. (аёл)да жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик сепсис, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик каби асоратлар билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
20.07.2020 00:03:48
❗️Бугун Ўзбекистоннинг 9 ҳудудида 566 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 104 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 456 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 110 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида).

🛏 Даволанаётганлар — 7386 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг