Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 113 sahifa

18.07.2020 14:00:31
⚡️ Бугундан коронавирус аломатлари сезилган беморлар тест таҳлили натижаларисиз ҳам тиббиёт муассасаларига жойлаштирилиши мумкин.

❗️Яъни, бемор мурожаат қилганда, уни клиникага ётқизиш учун тест натижаси бўлиши шарт эмас.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Феруза Ҳамробоева маълум қилди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 13:31:25
❓Коронавирусни ҳеч кандай симптомсиз ўтказган беморда ҳам антитаначалар пайдо бўладими? — ЖАВОБ

❓Коронавирусга чалинган беморлар "Азимак" препарати билан даволаниши тўғрими? — ЖАВОБ

❓ Ковидга анализ топширган, натижаси ҳали чиқмаган, лекин аломатлари бўлган одам нима килиши керак? — ЖАВОБ

❓ Хрен деган ўсимлик коронавирусни тузатиши ростми? — ЖАВОБ

❓ Япониядан коронавирусга қарши олиб келинган "Авиган" ростдан ҳам самаралими? — ЖАВОБ

❓ Туғруқхонамиз каринтанга ёпилган. Қаерга мурожаат қилсак бўлади? — ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 13:08:26
❗️ Эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами иш олиб бормоқда.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоятлар, туман ва шаҳарларда аҳоли мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган қўшимча телефон рақамлари ишга туширилди. Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
18.07.2020 12:25:11
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан ўтказилган рейдларда ҳозирда Аптекада топиш қийин бўлган "Арбидол" дорисини 1 та қутиси норасмий 400-600 минг сўмдан сотилаётгани аниқланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
18.07.2020 11:24:25
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Соғайганлар ➖ 739 285 (+ 10 715)
⚡️Вафот этганлар ➖ 16 389 (+ 242)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 6 786 (+ 45)

📎 Манба: Worldometers

👉Коротко о главном
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 067 866 (+ 11 520)
⚡️Выздоровевших ➖ 739 285 (+ 10 715)
⚡️Погибших ➖ 16 389 (+ 242)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 759 203 (+6 406)
2. 🇰🇿 Казахстан ➖ 68 703 (+ 1 808)
3. 🇧🇾 Беларусь ➖ 65 782 (+ 159)
4. 🇺🇦 Украина ➖ 57 264 (+809)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 34 001 (+ 442)
6. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 26 636 (+ 471)
7. 🇲🇩 Молдова ➖ 20 494 (+ 230)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 15 896 (+ 547)
9. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 13 101 (+ 603)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 6 786 (+ 45)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 11:07:18
📞 Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг ҳудудий «CALL CENTER» марказлари телефон рақамлари


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 10:03:10
❗️(+289) Тошкентда яна юзга яқин коронавирусга чалинган беморлар аниқланди.

​⚡️2020 йил 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланишлар: 38 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 09:53:45
⚡️80-ўлим.Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 67 ёшли Н.С.да (эркак) жорий йил 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Унга “COVID-19” инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

▪️Ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 00:54:54
❗️Бугун Ўзбекистонда 541 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, 81 нафари оғир аҳволда

Янги касалланишлар: 371 нафари — бемор билан мулоқот орқали юқтирган, 170 нафари — хориждан келган (карантин муассасаларида).

🛏 Даволанаётганлар — 6525 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 00:48:55
(+125) — Уч ҳудудда яна коронавирус аниқланди, жами беморлар 15 607 нафарга етди

🦠 Янги касалланишлар: 52 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 35 нафари — Сирдарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани туфайли профилактика мақсадида ҳамда бемор билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар, 24 нафари — Андижон вилоятида ҳамда 14 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида бемор билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 00:48:16
АҲОЛИГА МУРОЖААТ

📍Тошкент вилоятидаги ҳокимлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан ҳудуд аҳолисига мурожаат қилиб, доимий кўмак беришга тайёр эканини билдиришган:

📢 Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Мирқосимов мурожаати

📢 Оҳангарон тумани ҳокими Абдувоҳид Турдибоев мурожаати

📢 Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев мурожаати

📢 Олмалиқ шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Нурлахон Қуддусов мурожаати

〰️〰️〰️〰️〰️
📞 Ҳар бир мурожаатда 4 та секторда туну-кун, 24 соат ишлайдиган Штабларнинг телефон рақамлари эълон қилинган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 00:32:10
⚡️79-ўлим: Коронавирусга чалинган 59 ёшли бемор вафот этди

Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаган Б.С.да 9 июль куни "COVID-19" тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

🔎 Унга "COVID-19" инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги, диабетик нефропатия, сурункали буйрак етишмовчилиги, марказий нерв системаси интоксикацияси каби асоратлар билан кечган.

Беморда юрак ишемик касаллиги, стенокардия, коронар қон томирларни стентлашдан кейинги ҳолат (2008, 2012 йилларда), гипертония каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

▪️Реанимацион чораларларга қарамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабабли вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.07.2020 00:27:54
⚡️78-ўлим: Тошкентда 55 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Юнусобод туманида яшаган А.Х.да 5 июль куни "COVID-19" тасдиқланган ва у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

🔎 Шифохонада унга "COVID-19" инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилди. Шунингдек, беморда гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар бўлган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, у ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 23:35:50
❓Қандай қилиб коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва уни даволаш мумкин?

👉 Шифокор Элизовдан маслаҳатлар


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 20:31:51
⚡️20 июлдан 2 августга қадар Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича ЧАРТЕР РЕЙСЛАР рўйхати

Унга кўра жорий йилнинг 20 июлдан 2 август кунлари давомида 18 та рейс орқали хориждаги фуқаролар эвакуация қилинади.

✈️ 20 – 26 июль кунларига белгиланган рейслар жадвали:

20 июль Сеул – Тошкент – Сеул
20 июль Тошкент – Москва – Тошкент
22 июль Москва – Тошкент – Москва
22 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
23 июль Тошкент – Минск – Тошкент
24 июль Тошкент – Истанбул – Тошкент
23-24 июль Тошкент – Франкфурт – Тошкент
25 июль Тошкент – Владивосток – Тошкент
26 июль Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент

✈️ 27 июлдан 2 август кунларига белгиланган рейслар жадвали:

27 июль Сеул – Тошкент – Сеул
27 июль Тель-Авив – Тошкент – Тель-Авив
28 июль Тошкент – Москва – Тошкент
29 июль Минск – Тошкент – Минск
30 июль Истанбул – Тошкент - Истанбул
30 июль Тошкент – Дубай – Тошкент
30 - 31 июль Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент
1 август Тошкент – Санкт-Петербург –Тошкент
2 август Тошкент – Москва – Тошкент

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 20:05:13
⚡️Республика махсус комиссияси аъзоси профессор Феруза Ҳамробоева уйда даволанаётган фуқароларга тарқатиладиган бепул дорилар жамланмаси, унинг таркиби ҳамда қандай қабул қилиш тартиби ҳақида тушунтириш берди.

Манба: https://t.me/studio_67


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 19:52:55
🚫 Шанба ва якшанба кунлари (18-19 июль ва 25-26 июль) республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ ТЎХТАТИЛАДИ

✅ Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

▫️махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

▫️махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Озиқ-овқат дўконлари шанба ва якшанба кунлари фаолиятини давом эттиради, ёпилмайди!

〰️〰️〰️〰️〰️

Шанба ва якшанба кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

🏠 аҳолига — «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

💼 давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга — ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 19:22:34
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида яна бир бор халқимизга мурожаат қилиб, жумладан, шундай деди:

«Ҳар биримиз ўзимиз, оиламиз, фарзандларимизнинг соғлиғи ва тақдири учун аввало ўзимиз масъул эканимизни чуқур англашимиз лозим. Шу муносабат билан халқ вакиллари бўлган депутатларимиздан, ижодкор зиёлиларимиз, ҳурматли журналистларимиз, маҳалла фаолларидан илтимос қиламан: пандемия даврида ҳар бир одамнинг шахсий масъулияти ҳақидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз керак.

Биз пандемияни қачон енгамиз? Қачонки, ҳар бир одам ўзидаги бепарволикни енгса, ўзи, оиласи ва фарзандлари, бутун халқимиз ҳаётига масъулият билан қарайдиган бўлса.

Биз шунга қодирмизми? Албатта, қодирмиз. Ишончим комил, бугунги вазиятнинг ўзи тақозо этаётган мана шундай ҳиссиёт ва қарашлар ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгига чуқур кириб боради. Ва биз бу синовдан, албатта, муносиб ўтамиз», – дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
17.07.2020 19:16:15
⚡️Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари коронавирус билан боғлиқ вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Шунинг учун ҳеч қайси ҳудуд раҳбари бизда аҳвол яхши, деб, хотиржамликка берилишга ҳаққи йўқ. Ҳамма жойда камчиликлар бор.

Энг асосий вазифа – уларни вақтида аниқлаб, холис баҳо бериб, тезда тугатиш чорасини кўришдан иборат. Бир ҳақиқатни унутмаслигимиз зарур: касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деган гап айнан мана шу коронавирус ҳақида айтилган. Агар биз бу хатарга бепарво, беғам бўлсак, минглаб одамларнинг соғлиғи ва тақдирини хавф остига қўямиз, вазиятимиз янаям оғирлашади. Энг қўрқинчлиси, ўлим сони кескин кўпаяди.

Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги бизнинг асосий қуролимиз бўлиши шарт», — деди Президент.


#ниқобтақинг
17.07.2020 18:10:05
❗️Коронавирусни енгиб, 4 нафар фарзандини уй шароитида даволаётган 37 ёшли шифокор билан суҳбат

🔹Сизда бу касалликни юқтириш ва даволаниш жараёни қандай кечди?

🔹Шифокор сифатида оддий грипп ва коронавируснинг фарқини айтиб берсангиз?

🔹Уй шароитида даволанаётган беморларга тавсияларингиз?

〰️〰️〰️〰️〰️
Мақолани ўқиш 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг