Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 106 sahifa

22.07.2020 20:18:50
Immun tizimini ragʻbatlantiruvchi taʼsirga ega dorilar COVID-19 da xavfli boʻlishi mumkin.

Baʼzi ogʻir bemorlarda “sitokin boʻroni” paydo boʻlishi mumkin ... Shu sababli COVID-19 boʻlgan bemorlarga immun tizimini ragʻbatlantiruvchi dorilarni qabul qilish tavsiya etilmaydi, jumladan:

🔻Rutan
🔻Imun-5
🔻Ergoferon
🔻Sikloferon
🔻Kagotsel
🔻Sikloferon
🔻Akridoferon

Virusga qarshi samarasi isbotlanmagan preparatlar:
🔻Umifenovir (Arbidol)
🔻Groprinosin
🔻Ribafirin
🔻Ingavir
🔻Asiklovir

Bronxolitik dorilar:
🔻Salbutamol
🔻Eufilin

Nojoʻya taʼsirining xavfi yuqori boʻlgan vositalar.
🔻Gidroksiklorokin (Plakvenil)
🔻Plakvenil+ Azitromitsin kombinatsiyasi
🔻Antibiotiklar
🔻Azitromitsin
🔻Har qanday osma ukollar

#tezyordam #dorilar

@tezyordamlive
22.07.2020 19:38:59
Tez yordam кўрсатувида коронавирусни даволаш учун қайси дори воситаларидан фойдаланиш тавсия қилиниши ҳақида иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева фикрлари

❌ Тавсия қилинмайди: “Рутан”, “Иммун 5”,. “Эргоферон”, “Циклоферон”, “Кагоцел”, “Акридоферон”, “Умифеновир” “Арбидол”, “Гроприносин”, “Инговирин”, “Ацикловир”. “Сальбутамол”, “Эуфиллин”, “Плаквенил”, “Гидроксихлорохин”

❗️Шифокор тавсияси билан: антибиотик “Азитромицин”
“Рибоверин” вирусга қарши қўлланиладиган восита, лекин коронавирусга чалинган одамга қандай таъсир қилиши ўрганилмаган.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
22.07.2020 19:03:32
​​❓Чақалоқларга ниқоб тақиш имконияти йўқ, уларни касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин?

❗️Ҳа, бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЗР тести мусбат кўрсаткичга эга бўлса, албатта, катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам, болани ҳам бу бемордан ажратиш, алоҳидалаш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак.

✅ Агар она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Имконияти чекланганларга алоҳида тавсиялар мавжудми?

🛏 Касалланган даврда умумий амалиёт шифокори назорати остида уйда даволаниши мақсадга мувофиқ. Агарда касаллик зўрайса ва бемор аҳволи оғирлашса, белгиланган тартибда махсус бригада чақиртирилиб — стационар даволанишга юборилади.

🔎 Тузалиб чиққанидан сўнг, ўз оилавий шифокори/умумий амалиёт шифокори уларда “Д” назоратини давом эттираверади.

Ушбу саволларга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 18:16:02
#cўраган_эдингиз

❓Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

➖ 7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

❓Болалар ҳам коронавирусга чалинишадими?

➖ Ҳа, болалар ҳам коронавирус инфекцияси билан оғришади, лекин статистикага кўра болалар орасида касалланган сони камроқ.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 17:51:58
❓Коронавируснинг енгил кечувида дори воситларисиз даволаш билан организм касалликни ўзи енгиб чиқиши мумкинми?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова жавоб берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

✅ Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80%да касаллик симптомларсиз дейиладиган енгил кечувида ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган ва яхши фаолият юритади.

❗️Бу ҳолатларда иммун тизимни қўллаб туриш мақсадида, шахсий гигиена қоидаларига ва карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Яъни, бу – томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш (кунига 8 мартадан кам бўлмаган ҳолда) бир кунга камида 3-4 литр суюқлик ичиш, соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабазвотлар истеъмол қилиш, С-витаминига бой маҳсулотларни – лимон, наъматак, малина-чойларни ичиш, булғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш жуда муҳим. Шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва бошқа машқларни бажариб туриш тавсия этилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 17:42:42
Jonli efirlarga havolalar.

🔔 "Tez yordam" teleko‘rsatuvining to'rtinchi soni bugun soat 18:00da Milliy TV telekanalida efirga uzatiladi.

Ko‘rsatuvni, o‘zbek tilida jonli efirda quyidagi havolalar orqali tomosha qilishingiz mumkin:

- Komil Allamjonovning Facebook-sahifasida ➡️ havola
- Milliy TVning Facebook-sahifasida ➡️ havola
- Mass-media fondining Instagram-sahifasida ➡️ havola
- Milliy TVning Youtube-kanalida ➡️ havola

#tezyordam #4son

@tezyordamlive @massmediauz @kunuzofficial @milliytv
22.07.2020 17:26:34
“Ниқоб тақиш қондаги кислород миқдори камайишига сабаб бўларкан” деган гапларни асоссиз эканини исботлаш учун шифокор ўзини пульсоксиметрга улаб, 6 та тиббий ниқоб тақди.


Каналга уланиш https://t.me/ithink_uz
22.07.2020 17:10:33
⚡️Тошкентда ва карантин марказида 153 кишида коронавирус аниқланди

🦠 Янги касалланишлар: 93 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 60 нафари — Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилгани сабабли намуна олинган ва бемор билан мулоқотда бўлган.

📈 Жами беморлар — 18 324 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 16:43:48
❓Доимий ниқоб тақиб юрилганда, кислород организмга 30 % ўтиши ва натижада пневмония юзага келиши ҳақида интернетда хабарлар тарқалмоқда. Шу тўғрими?

АОКАда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида ўтказилган брифингдан


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 16:37:32
⚡️Тошкентда 80 ёшли онахон коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган В.Х.да 18 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

🔎 Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Бемор юрак ишемик касаллиги, стенокардия ҳамда гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

▪️Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:57:01
Qanday belgilar koronavirusning og‘ir formasidan darak beradi?
Virusolog Ra'no Qosimova va virusolog Dildora Sekler javob berishadi.

📹Hajmi: 10 Mb

#tezyordam #3son

@tezyordamlive
22.07.2020 15:55:18
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР РЎЙХАТИ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:52:10
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР РЎЙХАТИ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:47:57
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

📢 Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда халқаро юк ташувчилар ва экспедиторлик ташкилотларига мазкур қарор талаблари, мазмун ва моҳиятини тушунтирилиши ва етказилишини таъминласин;

✈️ мазкур қарор ижроси доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:46:57
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

❗️маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт;

📑 дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ҳалқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёҳуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚫 3. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

✅ Бунда, айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📂 4. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, асослантирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:46:34
⚡️⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарори

❗️Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), “Ўзстандарт” агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда:

📌 мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;

📌 мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

📌 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:38:58
Vitamin S koronavirus kasalligining oldini oladimi?
Virusolog Ra'no Qosimova javob beradi.

📹Hajmi: 2 Mb

#tezyordam #3son

@tezyordamlive
22.07.2020 15:35:13
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

✅ 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

📍Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
📍 Aндижон вилоятида — 136,
📍 Жиззах вилоятида — 22,
📍 Навоий вилоятида — 40,
📍 Наманган вилоятида — 21,
📍 Самарқанд вилоятида — 96,
📍 Сирдарё вилоятида — 156,
📍 Сурхондарё вилоятида — 101,
📍 Қашқадарё вилоятида — 21,
📍 Тошкент вилояти — 637,
📍 Тошкент шаҳрида — 413
нафар бемор уйда даволанмоқда.

👨🏻‍⚕️ Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.

💊 Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

🗓 Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
22.07.2020 15:19:33
Asosan koronavirus davrida kimlar vafot etadi?
Immunolog-infeksionist Aziza Xo'jaeva javob beradi.

📹Hajmi: 8 Mb

#tezyordam #3son

@tezyordamlive
22.07.2020 14:52:52
🚕💰 Карантин даврида нархни асоссиз оширгани учун 64 та йўналишсиз такси лицензияси бекор қилинди, 25 та юридик корхонага маъмурий чора қўлланилди

📲 Транспорт бошқармаси йўловчиларга имкон қадар мобил иловалар орқали таксига буюртма бериш ҳақида тавсия берди.

САБАБИ 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг