ПУШТИРАНГ ЧИРИШ, ғўза кўсакларининг пуштиранг чириши — Tricho-thecium roseum Link. замбуруғлари қўзғатадиган касаллик. Энг кўп тарқалган касалликлардан бири. Кўсак етилишининг турли даврларида учрайди. Чаноқларда сарғиш пушти рангдаги ғуборли доғлар ҳосил бўлиб, баъзан кўсакларни батамом қоплаб олади. Кўсаклар бутунлай очилмай-ди ёки кечроқ касалланганда уларнинг уч томони ёрилади. Замбуруғ кўсак ичига ҳам кириб, толани чиритади ва кукунсимон мод-дага айлантиради. Пуштиранг чириш билан касалланган кўсаклар қуригандан сўнг тўкилади. Пуштиранг чиришнинг кўплаб ривожланишига ортиқча суғориш натижасида вужудга келадиган намлик сабаб бўлади. Совуқ тушиши билан кўк кўсакларда Пуштиранг чириш ривожлана бошлайди.
Кураш чоралари: ғўзага ишлов беришнинг агротехника қоидаларига риоя қилиш; уларнинг ётиб қолишига йўл қўймаслик.