ПАВИЛЬОН

ПАВИЛЬОН (франц. pavilion, лот. papilio — чодир) — 1) атрофи очиқ, енгил ва ихчам қурилган кўшксимон иморат, шийпон. Табиат билан ўзаро уйғунлаштирилган. Шарқ меъморлигида сарой ва ибодатхоналар қурилишида, Европа сарой парк ансамбллари меъморлигида кенг қўлланилган; 2) Европа саройларининг таркибий қисми: томи алоҳида ёпилган енгил бино. Бундай Павильонлар тарҳи мурабба, кўпқиррали бўлади; 3) вақтинча ёки доимий фойдаланиш учун қурилган енгил иншоотлар. Кўргазма, кино, фото, савдо П. лари ва ҳ. к. ; 4) театрда — интерьерни гавдалантирувчи декорация.