ПАВЕ ДЕ КУРТЕЙ

ПАВЕ ДЕ КУРТЕЙ (Л) (Pavet de Courteille) (1821 — Париж — 1889) — француз луғатшуноси. Париж олий ўқув юртларида туркий тиллар кафедрасини бошқарган. «Бобурнома» (1871—73), «Мерожнома» (1882), «Тазкираи авлиё» (1889) асарларини нашр килган. Паве де куртей К. илмий фаолиятида «Чиғатойча — французча луғат» алоҳида аҳамиятга эга. Мазкур луғат сўзлиги Алишер Навоий асарлари асосида тузилган. Мисоллар ичида Бобур, Абулғозихон асарларидан олинган байт ва парчалар ҳам бор. Луғатда эски ўзбек тилидаги сўзлар французчага ихчам ва лўнда ағдарилган, шунингдек, ўзбекларнинг урф-одатларига оид сўзларга кенг изохлар берилган. Паве де куртей К. нинг ушбу луғати эски ўзбек тилини ўрганишда муҳим манба ҳисобланади.