ПАБЛИСТИ

ПАБЛИСТИ (инг. publicity — ошкоралик, очиқлик) — 1) донг чиқариш, фирма, корхонанинг машҳурлиги;

2) фирмалар, товарлар, хизматлар ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали бериладиган ахборотлар, уларнинг тақдимоти. Ўзбекистонда 1990-й. ларнинг бошларидан буён йирик корхоналар, и. ч. фирмалари томонидан амалга ошириб келинади (қ. Реклама).