ПАВИАНЛАР

ПАВИАНЛАР (Papio) — мартишкалар кенжа оиласига мансуб тор бурунли маймунлар уруғи. Танасининг уз. 75 — 80 см, думи 50—60 см, оғирлиги 25 кг дан ортиқ. Жуни узун, баъзан ёл ҳосил қилади. Қуймич қадоғи катта, қизил. З — 5 ёшда вояга етади, бўғозлик даври 170 кун, одатда, битта бола туғади. Африка, Арабистон ва Сулавеси оролида учрайди. Қояларда пода бўлиб яшайди. Ўсимликларнинг илдиз мевалари, пиёзлари, ҳашаротлар, майда судралиб юрувчилар ва б. билан озиқланади. 5 тури (гамадрил, бабуин ва б.) бор. Ерда ҳаёт кечиради.