ПУФАК КАМЕРА

ПУФАК КАМЕРА — ионлашган зар-ралар изларини қайд қилувчи асбоб. Дастлабки Пуфак камерани 1952 й. да Д. Глезер ихтиро қилган. Пуфак камера Вильсон камерасига ўхшаб зарраларнинг табиати ва хоссаларини аниклашга, уларнинг ўзаро таъсирлашуви ва парчаланиши тўғрисида тўлиқ маълумот олишга имкон беради. Пуфак камеранинг ишлаши зарра траекторияси яқинида ўта қизиган суюқликнинг қай-наб кетиши (майда буғ пуфакчалари ҳосил бўлиши) ҳодисасига асосланган. Пуфак камерада мембрана ёки поршень ёрдамида босимни тез пасайтириб суюкликнинг қайнаб кетишига эришилади (расмга қ.). Иш суюклиги сифатида кўпинча суюқ водород ва дейтерийдан (криоген Пуфак камера) ёки протон, фреон, пропан-фреон аралашмасидан (оғир суюқликли Пуфак камера) фойдаланилади. Қайнаб кетган суюклик қисқагина вақт мавжуд бўлади. Камера ўта сезгир ҳолатга келган (суюкдик қай-най бошлаган вақт)да унга ионлашган зарралар киритилади. Зарраларнинг излари бўйлаб пуфакчалар занжир ҳосил қилиб кўпая бошлайди. Пуфакчалар 0,1 — 0,3 мм ўлчамга эга бўлганда, камера Л манба билан ёритилади ва излар О, ва О2 объективлар ёрдамида суратга олинади (стереорасмга олиш дейилади). Шундан сўнг камерада босим оша бошлайди, пуфакчалар йўқола бошлайди ва камера яна ишлашга тайёр бўлади. Пуфак камерада иш цикли 1 секунддан қисқа вақт давом этади. Кучли магнит майдонида Пуфак камера ёрдамида за-рядланган зарралар траекториясининг эгрилик радиуси бўйича уларнинг им-пульси аниқланади. Пуфак камерадан кўпинча за-рядланган зарралар тезлаткичила фойдаланилади. Бунда камерада иш циклининг бошланиши унга зарраларнинг кириш вактига мое тушиши керак.

Ад.: Александров Ю. А. [и др. ], Пузырьковые камеры, М., 1963.