ПУАЗЁЙЛЬ ҚОНУНИ

ПУАЗЁЙЛЬ ҚОНУНИ — ингичка цилиндр найча орқали оқиб ўтаётган ёпишқоқ суюкликнинг ламинар оқимаатн миқдори-ҳажмини кўрсатадиган қонун. Унга кўра, найчанинг кўндаланг кеси-мидан 1 секундда оқиб ўтаётган суюқлик ҳажми Q найчага кираётган ва ундан чиқаётган суюклик босим (р ва рй)лари фарқига, найча диаметри d нинг тўртинчи даражасига тўғри пропорционал, найча узунлиги / га ва суюкликнинг ёпишқоқлик коэффициента |i га тескари пропорционал: Бу формулани француз физиги ва врачи Ж. Л. М. Пуазёйль (17991869) аниқлаган, к коэффициенти билан ёпишқоқлик коэффициенти ц нинг боғланишини кейинроқЖ. Стоке аниқдаган. Пуазёйль қонуни турли т-ралардаги суюклик ёпишқоқлиги коэффициентини аниқлашда қўлланилади.