ПСИХОФИЗИОЛОГИЯ

ПСИХОФИЗИОЛОГИЯ — психик ва физиологик жараёнлар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фан соҳаси. Психофизиологиянинг асосий вазифаси психофизик масалани илмий ҳал қилишдан иборат. «Психофизиология» терминини 1830 й. да француз файласуфи Н. Массиас (1764—1848) қўллаган бўлсада, немис психологи В. Вундт П. асосчиси ҳисобланади. Сезги органлари П. си бирмунча кенг тарқалган ва илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган. Айни шу соҳада и. т. нинг жуда аниқ методлари қўлланилган ва кўпгина муҳим психофизиологик қонуниятлар белгиланган. Психофизиология масалаларини психологлар ҳам, физиологлар ҳам, шунингдек, бошқа шуларга яқин фанлар вакиллари ўргана-дилар. Психофизиология ва дифференциал психология орасида дифференциал П. пайдо бўдди ва жадал ривожланиб бормоқда.