ПРУЖИНА

ПРУЖИНА (рус.) — қисилганда ҳосил бўладиган эластик куч ҳисобига механик энергия ҳосил қиладиган ва турткиларни юмшатадиган деталь. Таъсир қилувчи куч турига қараб, эгилувчан (П. ўқига перпендикуляр кучларни қабул қилувчи, буралувчи, чўзилувчи, сиқилувчи ва б.), пластинкасимон, спиралсимон, винтсимон, тарелкасимон, ҳалқасимон ва б. хилларга бўли-нади. Пружина ўрамининг кесим юзи шаклига қараб, дойра, квадрат, тўғри тўртбурчак, бир неча симлар ўралган хиллари бор. П., асосан, таркибига углерод ва марганец, кремний, хром қўшилган пўлат, пластмасса, латунь, бронза ва б. материаллардан тайёрланади. Пружина соат механизмларида, т. й. буферлари, тир-каш қурилмалари, амортизатор ва тех-никанинг бошқа соҳаларида қўлланилади.