ПРОТОПЛАЗМА

ПРОТОПЛАЗМА (юн. protos — биринчи ва плазма) — тирик ҳужайранинг цитоплазма ва ядродан ташкил топган таркибий қисми. Протоплазма тушунчаси кўпинча цитоплазма билан бир хил маънода, нотўғри ишлатилади. Протоплазма терминини биринчи марта чех олими Я. Пуркинье (1939) фанга киритган. Электрон микроспокда текширишлар натижасида Протоплазма фақат суюқликдан эмас, балки мураккаб тузилишга эга бўлган органоидлар ва ҳужайранинг ички мембраналаридан ташкил топганлиги аникланди. Ҳоз. бу термин кам қўлланади.