ПРОТИСТОЛОГИЯ

ПРОТИСТОЛОГИЯ (юн. protistos — энг биринчи ва… логия) — биологиянинг бир ҳужайрали организмлар — протистларни ўрганадиган бўлими. «Протистлар» терминини 1866 й. да немис олими Э. Геккель киритган ва кўп ҳужайрали ўсимликлар ва ҳайвонлар билан бир каторда бактериялар, энг содда ҳайвонлар, бир ҳужайрали сув-ўтлар ва тубан замбуруғларни ўз ичига олган Протистлар дунёсини таклиф этган. Ҳозир айрим олимлар Протистлар дунёсига фақат эукариот организмлар: энг содда ҳайвонлар, айрим сувў-тлар ва замбуруғларни киритишади. Бошқа бир гуруҳ олимлар Протистлар дунёсига ядроли барча сувўтлар ва тубан замбуруғларни ҳам киритишни таклиф этишади. «Протистология» термини баъзан протозоология синоними сифатида ҳам қўлланади.