ПРОТЕЗА

ПРОТЕЗА (юн. prothesis — олдиндан жойлаш) — талаффузни қулайлаштириш учун сўзнинг энг бошида то-вуш (одатда, унли) орттирилиши. Узбек тилида ўкуз—ҳўкиз, оғоч—йо-ғоч сингари тарихий тараққиёт жа-раёнидаги айрим ҳолатларни ҳисобга олмаганда (бу ерда ундош орттирилган), П. ҳодисаси, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган ёки рус тили оркали европа тилларидан кирган сўзлар талаффузида учрайди. Бундай сўзларнинг бошида, у, ў ёки и унлиси орттириб талаффуз қилинсада, бу ҳолат ёзувда акс этмайди: рўмол — ўрамол, рўза — ўраза, рай-ҳон — ирайҳон; стол — истол, стул — устул, истул, штраф — иштраф, станция — истанса каби.