ПРОПИЛЕЙ

ПРОПИЛЕЙ, пропилон (юн. propylaion — эшик олди, кириш) — шаҳарга, йирик меъморий ансамблларга кириладиган марказий дарво-за, серҳашам йўлак. Икки томони портик ва колоннадалар билан безатилган бўлади. Дастлаб Юнонистонда муқад-дас даргоҳлар ва акропол кираверишига қурилган. Афина акрополи (мил. ав. 437—432, меъмори Мне-сикл), Мюнхен (1846—60, меъмори Л. Конце), Санкт-Петербургдаги Смольний (1923—24, меъморлари В. А. Шчуко, В. Г. Гельфрейх) Пропилей лари машҳур.