ПРОЛИН

ПРОЛИН, а-пирролидинкарбон кислота, C2H9O2N — рангсиз кристалл модда. Мол. м. 115,1, сувда яхши, спиртда оз эрийди. 3 та стереоизомери маълум: D, L ва DL (суюкланиш т-раси 205° дан 222° гача). Пролин алмашти-риб бўладиган аминокислота; киши организмида глутамин кислотадан син-тезланади. Синтетик Пролинни турли усулда олиш мумкин. L – П. барча оқсиллар таркибига киради. Проламин (бошоқли ўсимликлар дони)да, коллагенда, р-казеин ва эластинда кўп. Инсулин, ад-ренокортикотроп гормон, грамицидин С ва б. биологик аҳамияти муҳим пеп-тидлар таркибига киради. D – П. баъзи алкалоидлар таркибида бўлади. DL – П. 1900 й. да немис кимёгари Р. Вильш-теттер томонидан синтез қилинган, немис олими Э. Фишер 1901 й. да казеин гидролизатидан ажратиб олган.