ПРОГРЕССИЯ

ПРОГРЕССИЯ (лот. progressio — ол-динга силжиш, ўсиш) — сонлар кетма-кетлиги (U, U2,…, UJ. Иккинчи ҳадидан бошлаб хар бир ҳади мазкур Прогрессия учун ўзгармас бўлган доимий сонни қўшиш (қ. Арифметик прогрессия) дан ёки доимий сонга кўпайтириш (қ. Геометрик прогрессия) дан ҳосил бўлади. Доимий соннинг қийматларига қараб Прогрессиялар ўсувчи ёки камаювчи дейилади.