ПРОГРАММАЛАШ

ПРОГРАММАЛАШ, дастурлаш — 1) электрон машиналарда масалаларни ечиш ҳамда уларда ҳар хил акдий меҳнат турларини бажариш на-зарияси ва усулларини ишлаб чи-қиш билан шуғулланадиган фан; алго-ритмлар назариясининг амалий бўлими; инсоннинг машина билан алоқа қилиш воситаси. Асосий вазифаларидан бири электрон машиналар учун программа (дастур) тузиш усуллари, уларни текшириш ва такомиллаштиришдан иборат. Ечилиши лозим бўлган масала алгоритмы Программалашда «машина тили»га ўтказилади.

Программалаш икки асосий кием: бевосита Программалаш ва автоматик Программалашга бўлинади. Бевосита Программалашда программанинг умумий схемасини ишлаб чиқишдан кодлаш ва маши-нага киритишгача бўлган барча ишни программачи бажаради. Автоматик Программалашда эса программачи факат программа схемасини тузиб, уни қисқартирилган символик куринищда ёзади, профамма тузиш ва уни кодлаш каби техникавий ишларни эса машинанинг ўзи махсус Программалаш программаси ёрдамида бажаради.

Программалаш жараёни, одатда, қуйидаги бос-қичларга бўлинади: масаланинг қўйилиши; масаланинг алгоритмик тавси-фини тузиш; масалани юқори даражадаги программа тилида Программалаш ; масалани тахминиймашина тилида Программалаш ; масалани машина тилида Программалаш

Программалаш тили программалар тузишнинг асосий воситасидир. Бу тиллар конкрет машина командалари системасига боглиц бўлмаслиги ва иборалар структу-раси жиҳатидан умумий хусусиятга эга бўлиши билан бошқа табиий тилларга ўхшаб кетади. Иборалар икки турга — операторлар ҳамда тавсифларга бўлинади, уларнинг бир-бири билан боғлиқлиги қавслар б-н, алоҳидалиги нукали вергул б-н ажратилади. Оператор тилнинг амал бирлиги бўлиб, ўз навбатида, ўзгарувчан катталикка қиймат берувчи операторлар, шартга мувофиқ тегишли ҳисоблаш тармоғини танловчи (шартли) оператор ва такрорий ҳисобни амалга оширувчи цикл опе-раторларига бўлинади. Тавсифда ўзга-рувчан катталик ва б. белгилар хусусиятлари ёзилади. Бирор хусусий масалани ечиш учун тузилган программани символик равишда функционал белгилаш мумкин. Бундай белгилаш ва тавсиф биргаликда кичик программа деб юритилади. Янги программалар тузишда кичик программалардан тайёр ҳолда фойдаланиш мумкин.

Жуда кўп Программалаш тиллари (алгол-60, қ. Алгол), муҳандислик ва илмий масалаларни ечиш учун фортран, иқтисодий ҳисоблашлар учун кобол, математик моделлар учун си мула, тако-миллашган алгол-68, ПЛ/I яратилди. Уларнинг ҳар бири учун шу тилларда ифодаланган масалаларга қараб машина программасини автоматик тарзда қайтатузувчи трансляторлар мавжуд. Тахминий машина тили иккилик системадан кўра янада қулайроқ символларда ифодаланган машина командалари терминларидаги программалар бўлиб, бунда кўпинча, юқори даражадаги тил сифатида блок схемалардан фойдаланилади.

Программалашнинг программа тузилгандан кейинги яна бир асосий босқичи «текшириш» (отладка) бўлиб, бунда йўл қўйилган хатолар топилади ва тузатилади. Программалар кодланади ва машинага махсус қурилма ёрдамида киритилади. Амалиётда Программалашнинг янги ва тезкор усуллари бор (2004);

2) математик Программалаш — амалий математиканинг бир бўлими; умумий маънода — бирон-бир функция (fox) нинг экстремумини (қ. Экстремум) топиш масаласи тушу-нилади.