ПРОГРАММАЛАШ ТИЛИ

ПРОГРАММАЛАШ ТИЛИ — маълумотлар (ахборотлар)ни ва уларни электрон машиналарда ишлаш алгоритмлари (дастурлари)ни баён қилиш учун мўлжалланган расмий тил; одамнинг электрон машина билан боғланиши учун ишлатиладиган шартли белгилар тизими. Программалаш тили табиий тил билан шартли машина тили орасидаги ўринни эгаллайди. Программалаш тилининг асосий вазифаси дастурлар тузиш (программалаш) воситаси бўлиши, яъни маълумотларни ифодалаш ва уларни ЭҲМ (компьютер) да ишлашда қўлланишидан иборат.