ПРЖЕВАЛЬСКИЙ ОТИ

ПРЖЕВАЛЬСКИЙ ОТИ (Equus przewalskii) — отлар туркумига кирадиган тоқ туёкли ҳайвон, отларнинг ҳозиргача сақланиб қолган ҳақиқий ёввойи тури. Марказий Осиёда Н. М. Пржевальский томонидан топилган (1879 й.) ва тавсифлаб берилган. Бўйи паст, калласи катта, бўйни калта ва йўғон, Айғирининг яғрин бал. 125—135 см, гавдаси уз. 230 см гача, оёклари ингичка, вазни 300 кг гача. Бияси айғиридан кичикроқ. Ёли қисқа ва тик туради, пешона ёли йўқ. Туей — саман, ёли ва думи тўқ қора ва калин, 5—20 та бия уюр бўлиб яшайди. Уларни битта ай-ғир бошқаради ва ҳимоя қилади. Жуда эҳтиёткор. Чўл ўсимликлари билан озиқланади. Бўғозлик даври 11 ой, 1—2 та бола туғади. Шим.Ғарбий Хитой ва Монголия (Жунғория) чўлларида яшаган. Охирги марта уни 1967 ва 1969 й. ларда учратишган. Қўлга қийин ўрга-нади. Уй отлари билан дурагайлари насл бериш қобилиятига эга, эшак ва зеб-ралар билан чатиштириб олинган дурагайлари авлод бермайди. Пржевальский оти ёввойи отларнинг ягона тури сифатида муҳофаза қилинади. Жаҳондаги қўриқхона ва ҳайвонот боғларида, жумладан, Асканиянова қўриқхонасида Пржевальский оти боқилади.