ПРАГМАТИЗМ

ПРАГМАТИЗМ (юн. pragmatos — иш, ҳаракат) — фалса-фий таълимот. 19а. нинг 70-й. ларида АҚШ да шаклланиб кенг ривожланди, бу мамлакат маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатди. Ўтмиш фалсафасини ҳаётдан аж-ралиб қолган, мавҳ-ум, кузатувчан харак-терга эга, деб билган. Прагматизм вакиллари «фалса-фани таъмирлаш» да-стурини олға сурдилар. Улар, фалсафа борлиқ ва билишнинг илк асосларини идрок этишдан иборат бўлиб қолмаслиги ке-рак, балки кишиларнинг олдида кўндаланг бўлиб турадиган, турли ҳаётий вазият, фаолият жараёнида улар дуч келадиган муаммоларни ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайдилар. Прагматизм амалиетда инсонга нима кўпроқ фойда берса, ўшанга кўпроқ аҳамият бериш зарур, деган ғояни илгари суради. Прагматизмнинг асосий ғоялари Ч. Пирсннки бўлиб, қоидаларини У. Жемс, Ж. Дьюи, Ф. К. С. Шиллер, Ж. Г. Мид ишлаб чиққанлар.