ПРАГА УНИВЕРСИТЕТИ

ПРАГА УНИВЕРСИТЕТИ, Карл университети — Европадаги энг қад. унтлардан бири ва илк славян ун-ти. 1348 й. Карл IV асос солган. Чехиянинг Прага ш. да. Дастлаб ун-тда эркин санъат, ҳуқуқ, тиббиёт, теология ф-тлари бўлган. Гусчилар ҳаракати даврида миллий озодлик ва католик черковига қарши кураш маркази ҳисобланган. 2 марта Ян Гус ректорликка сайланган. 1882 й. немис ва чех ун-тига бўлинган. Чехословакияни немис-фашистлари босиб олган даврда чех ун-ти ишламаган. 1945 й. дан кейин фаолияти қайта тикланган. Мат., физика, тиббиёт, педиатрия, фалсафа, ҳуқуқ, маданият, журналистика, жисмоний тарбия ва спорт, пед. бўйича мутахассислар тайёрлайди. 25 мингдан ортиқ талаба таълим олади. Кутубхонаси (1348)да 2 млн. дан ортиқ асар сақланади.