ПОЙНТИНГ

ПОЙНТИНГ (Poynting) Жон Генри (1852.9.9, Монтон, Ланкашир — 1914.30.3, Бирмингем, Уорикшир) — инглиз физиги, Лондон Қироллик жа-мияти аъзоси (1888 й. дан). Лондон (1872) ва Кембриж (1876) ун-тини тугатган. Бирмингем ун-ти проф. (1880 й. дан). 1884 й. да электромагнит энергияси оқими зичлигининг вектори иборасини фанга киритди. Бу 1874 й. да рус физиги Н. А. Умов томонидан айтилган алоҳида вектор катталикдир (қ. Умов — Пойнтинг вектори). П. Ернинг зичлигига (1891) ва Ер гравитацион доимий-сига (1893) овд аниқўлчашлар ўтказган. Қуёш атрофида айланаётган осмон жис-ми орбитасининг кичрайиши ҳодисасини кашф этган (1903). Бу ҳодисанинг релятивистик назариясини 1937 й. да инглиз физиги Г. Робертсон (Пойнтингробертсон ҳодисаси) ишлаб чиққан.