ПОТАНИН

ПОТАНИН Николай (19-а. нинг 1ярми) — казак хорунжийси (подпоручик), Рос-сиядан махсус топшириқ билан Қўқон хонлигига юборилган (1829—30). Козоқ даштларидаги казак отрядларидан бирининг командири. Санкт-Петербургга борган Қўқон хонлиги элчиларини кузатиш ва босиб ўтилган йўлларнинг топографик харитасини тузиш топшириғи берилгач (1829 й. 13 май), Семипалатинскдан (ёзувчи С. Марковнинг фикрича, Омскдан) Қўқонгача бу элчиларни кузатиб келган. Мирзачўл, Чимкент, Тошкент, Хўжанддан ўтиб, 8 дек. да Қўкрнга келган ва 1830 й. 1 апр. да Тошкентдан чи-қиб кетган. Потанин ўз саёҳатлари натижасида «Қўқон хонлигига оид ёзишмалар» асарини ёзиб, унда хонликдаги маъмурий бошқарув тизими, сарой унвонлари, харбий ва диний мансаблар, шаҳарлар ҳаёти ва бозорлар, Қўқон хонлигининг Бухоро амирлиги билан ўзаро муносабатлари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирган. Унинг ёзишича, бу пайтда Қўқонда 15000 эркак киши, жумладан 4000 аскар ва 100 та масжид, Тошкентда 10000 эркак киши, жумладан, 3000 аскар (600 таси қўқонлик) бўлган. Бу асар Россияда 3 марта (1831, 1856, 1916) нашр қилинган. Асардан парчалар Тошкентда ҳам босилган (1990). Машҳур рус географи Г. Н. Потанин унинг ўғлидир.

Ад.: История Узбекистана в источниках. Ўзбекистон в сообщениях путешественников и ученых (20—80 годы XIX в.), (Составитель Б. В. Лунин), Т., 1990.