ПОРТСМУТ

ПОРТСМУТ — Буюк Британиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Хэмпшир графлигида. Аҳолиси 182,2 минг киши (1990й. лар охири). Ламанш бўғозидаги порт. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, радиоэлектроника, тикувчилик саноати корхоналари бор. Кўприк орқали Госпорт ш. билан боғланган. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга 12-а. да асос солинган. 12 — 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.