ПОРТЕР

ПОРТЕР (Porter) Родни Роберт (1917.8.10, Аштон — 1985.7.9) — инглиз иммунологи ва биокимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1964); Ливерпуль ва Кембриж ун-тларини тугатган (1939). Лондондаги тиббиёт тадқиқотлари миллий ин-ти илмий ходими (1949—60); Сент-Мэри касалхонаси қошидаги тиббиёт олий макта-би (1960— 67) ва Оксфорд ун-ти (1967) проф. Асосий илмий ишлари иммунологияга оид. Антителолар молекуласининг тузилиш схемасини таклиф этган (1962). Бу схемага кўра, иммуноглобулин молекуласи 4 та — 2 та «оғир» ва 2 та «енгил» занжирдан ташкил топган; занжирлар ўзаро дисульфид боғлар орқали бирикади. Нобель мукофоти лауреати (1972, Ж. Эдельман билан ҳамкорликда).