ПОЛЗУНОВ Иван Иванович [1728, Екатеринбург — 1766, Барнаул] — рус теплотехниги. Иссиқлик двигатели ихтирочиларидан бири. Россияда биринчи буғкуч қурилмасини яратган. Би-ринчи рус кон-завод мактабини тугат-гач, металлугия з-дларида ишлаган. М. В. Ломоносов ишлари билан танишган, бут насос қурилмалари тузилишини ўрганган. 1763 й. универсал буғ двигатели (қуввати 1,8 о. к. — 1,3 кВт) лойиҳасини ишлаб чиққан; 1766 й. иккинчи лойиҳани тузиб, иссиқликкуч қурилмасини ясаган.