ПОЛТАВА

ПОЛТАВА — Украинанинг Полтава вилоятидаги шаҳар. Вилоят маркази. Ворскла дарёси (Днепрнинг чап ирмоғи) бўйида. Т. й. тугуни. Аэропорт бор. Ахрлиси 319 минг киши (1997). П. Украинанинг йирик саноат марказларидан бири. Машинасозлик ва металлсозлик саноатлари (автоагрегат, кимё саноати учун машиналар, газчироқ лампалари, турбомеханика ишлаб чиқарилади), шаҳар ялпи саноат маҳсулотининг41,2%ни беради. Сунъий олмос ва олмос асбоблари, тиббий шиша, чинни ва б. з-длар бор. Енгил (ип-йиги-рув, кўнчилик, тикувчилик, трикотаж, пойабзал ва б. корхоналар), озиқ-овқат (гўшт, ёғмой к-тлари) ва қурилиш материаллари саноатлари ривожланган. Ёгочсозлик, полиграфия саноати корхоналари бор. Ойнашиша ва бадиий буюмлар ишлаб чиқарилади, мусиқа асбоблари ф-каси мавжуд. 5 олий ўқув юрти, 2 театр, 6 музей (шу жумладан, музей-қўриқхона, «Полтава жанги майдони», бадиий музей, В. Г. Короленконинг адабий-мемориал му-зейи, украин ёзувчиси И. П. Котля-ревский музейи) бор. Шаҳар қадимги солномаларда, 1174 й. дан, «Лтава» номи билан маълум (1430 й. гача шу номда). 1569 й. дан Польша, 1654 й. дан Россия давлати таркибида. Полтавада тари-хий меъморий ёдгорликлардан: Кре-стовоздвиженск монастири собори (17—18-а. лар), марказдаги классицизм услубида қурилган ансамбль (19-а. дан бошлаб), Полтава жангига багишланган монументлар (19—20-а. лар бошлари) сақланган.