ПОЛИВИНИЛ СПИРТ

ПОЛИВИНИЛ СПИРТ [-СН2-— (СНОН)—]п — оқ рангли қаттиқ полимер модда. Мол. м. (5—200)-103. Суюқланиш т-раси 225—230°, парчаланиш т-раси 170—230°; зичлиги 1270—1300 кг/м3; гигроскопик. Сувда, гликол ва глицеринда эрийди, алифатик ва ароматик углеводородлар (бензин, бензол ва ҳ. к.)да деярли эримайди. Поливинил спирт ўзининг мураккаб полиэфирлари (мас, поли-винилацетат) ни гидролизлаб олинади. Поливинилацетатлар олишда қўлланади. Тола, эмульгатор, елим, дориларни ва озиқ-овқат маҳсулотларини қуюлтиргичлар сифатида, хирургия ипаги ва ҳ. к. тайёрлашда ишлатилади. Поливинил спирт плёнкалари пишиқ, газ ўтказмай-ди, озонга чидамли.