ПОЛИОМИЕЛИТ

ПОЛИОМИЕЛИТ (юн. polios — кул-ранг ва myelos — орқа мия) — ўткир юқумли касаллик. Бунда марказий нерв системаси зарарланади. Фалаж билан ёки фалажсиз кечади. Полиомиелит кадимдан маълум бўлиб, айниқса, болалар ўртасида кенг тарқалган. Полиомиелит оқибатида минглаб болалар фалаж бўлиб қолар эди.

Вирусни сунъий кўпайтириш усулининг кашф этилиши, Полиомиелитга қарши вакцина яратилиши ва болаларни ёппа-сига эмлаш амалга оширилиши туфайли касаллик тез камайди. Касалликни қўзғатувчи вируслар сувда узок, вақт сақланади, қайнатилганда, калий перманганат ва водород пероксид таъсирида ҳалок бўлади. Касаллик бемор билан ёки касаллик қўзғатувчисини ташиб юрувчилар б-н мулоқотда бўлганда юқади. Вирус ҳаво-томчи йўллари орқали (аксирганда, йўталганда), шунингдек, ифлосланган сабзавот, мева, қайнатилмаган сув, сутни истеъмол қилганда организмга ўтади. Ёз ва куз ойларида Полиомиелит кўпроқ учрайди. Касаллик ўткир бошланади: беморнинг т-раси 38—39° гача кўтарилади, йўтал, аксириш, томоқ оғриши, қоринда оғриқ пайдо бўлиши ва ич кетиши кузатилади. Бу белгилар 4—5 кундан кейин ўтиб кетади, бир ҳафтадан сўнг т-ра яна кўтарилади ва турли мускуллар, айниқса, оёқ ва қўллар фалажи авж олади.

Фалажсиз Полиомиелит юқори нафас йўлларининг ўткир катари сифатида (қ. Ўткир респиратор касалликлар) ёки меъда-ичак фаолиятининг бузилиши кўринишида кечади. Бемор касалхонада даволанади. Фалаж билан кечадиган Полиомиелитда зарарланган қўл ва оёқнинг ҳаракатланиши бузилади, касал қўл ёки оёқ соғлом оёққўлга қараганда ўсишдан орқада қолади. Шу сабабли комплекс даволашда массаж, даво физкультураси, оёқ ва қўллар учун махсус ортопедик аппаратлар, тана ва бўйинга корсет та-қиш тавсия этилади. Кейинчалик сана-торийкурортда даволаниш керак. Фалаж билан кечадиган Полиомиелит узоқ ва тўғри даволанганда оёқ ва қўлларнинг издан чиққан функциялари тикланиши мумкин.

Полиомиелитнинг олдини олиш учун суюқ ҳолдаги ва конфет (антиполиодраже) шаклидаги тирик Полиомиелит вакцинаси билан эмланади.