ПОЛИНЕЗИЯ КИЧИК ОБЛАСТИ

ПОЛИНЕЗИЯ КИЧИК ОБЛАСТИ — Австралия қуруқлик зоогеографик областининг кичик области. Полинезия кичик областига Янги Зеландия кичик областицан шим. да жойлашган Тинч океан о. лари ва архипелаглари (Гавайи о. дан ташқари) киради. Полинезия кичик области фаунасида барча о. фау-насига ўхшаб эндемик турлар кўп, сут эмизувчилар кам. Қуруқликда сут эми-зувчилардан қўлқанотлилар (шомшапалаклар, узунқанотлилар, катта қанотлилар) ҳамда одамлар билан бирга келиб қолган майда кемирувчилар учрайди. Кушлар нисбатан хилма-хил, айниқса, каптарлар ва сувда сузувчи қушлар (альбатрослар, балиқчи қушлар ва б.) куп. Бу ерда катта оёкли товуклар, тўтилар, каккулар, асалхўрлар, бойқушлар, қалдирғочлар, салангалар, мошаклар, лочинлар ҳам тарқалган. Судралиб юрувчилар, асосан, дарахтлар танасида сузиб келиб қолган. Улардан гекконлар ва сцинклар, соҳил яқинида денгиз илонлари кўпчиликни ташкил этади. Чучук сув баликларидан уткинчи формалар (мас, илонбалиқ) кенг тарқалган. Полинезия кичик области фаунасидан қуруқликда яшаб, денгизда кўпаядиган пальма ўғриси қисқичбақаси кўп учрайди. Полинезия кичик областининг ғарбий қисми (Меланезия ороллари гуруҳи) фаунаси шарқий қисмига нисбатан хилма-хил. Mac, Таити ва Маркиз о. да қушлар, судралиб юрувчилар бор, лекин қўлқанотлилар йўқ. Пасха о. фаунаси яна ҳам кам сонли булиб, сув қушлари ва одам билан келиб қолган бир неча тур ҳашаротлар, ургимчаклар ва моллюскалардан иборат. Меланезия фаунасининг хилма-хиллигини улар бир вактлар катта қуруклик билан боғланганлигидан дейиш мумкин. Кўпчилик ҳайвонлар (эчки, мушук, чучқа, қуён) Европа ва Шим. Америкадан одам билан бирга келиб қолган.