ПОЛИКАРБОНАТЛАР — карбонат кислота ва дигидроксибирикмаларнинг мураккаб полиэфирлари. Умумий формуласи [—ORO—С (О)—]п, бу ерда R — ароматик ёки алифатик қолдиқ. Булардан энг муҳим саноат аҳамиятига эга бўлганлари ароматик Поликарбонатлар (макролен, лексан, юпилон, пенлайт, синвет, поликарбонат); 2,2 – бис-(4гидроксифе-нил) пропан (бисфенол А) ва бисфенол А билан унинг ўринбосарлари 3,3’, 5,5’ — тетрабром ёки 3,3’, 5,5’ — тет-раметилбисфенол А асосидаги аралаш П. Бисфенол А (гомополикарбонат) асосидаги Поликарбонатлар — аморф рангеиз поли-мерлар; мол. м. (20—120)103, шаффоф. Ундан тайёрланадиган 3 мм қалинликдаги пластинка 88% ёруғликни ўтказа-ди, декструкцияланиш т-раси 310—320°. П. физик-механик хоссалари мол. м. катталигига боғлиқ. Мол. м. 20 мингдан кичик бўлган Поликарбонатлар мўрт, мустаҳкамлиги паст, мол. м. 25 мингдан юкрри бўлган Поликарбонатлар эса механик мустахкамлиги ва элас-тиклиги юқори биологик инерт полимерлар. Улардан тайёрланган буюмларни — 100 дан 135° гача бўлган ҳароратларда ишлатиш мумкин. Саноатда Поликарбонатлар 3 хил усул билан олинади:
1) дифенилкар-бонатни бисфенол А билан вакуумда асослар (мас, натрий метилат) иштирокида 150—300° да қайта этерификациялаш;
2) бисфенол А ни эритмада пиридин иштирокида 25° да фосгенлаш; 3) бисфенол А ни фосген билан сувли ишқорий муҳитда ва органик эритувчида* мас, метиленхлорид ёки таркибида хлор бўлган эритувчилар иштирокида фазалараро поликонденсациялаш.
Поликарбонатлар автомобилсозликда, электрон ва электротехника саноатида, маиший ва тиббиёт техникасида, асбобсозлик ва самолётсозликда, қурилишда конструкцион материал сифатида ишлатилади. Поликарбонатлардан тайёрланган ойналар қурилишда, иссиқхоналарда, кўп қаватли мустаҳкам шиша материаллар — трип-лекслар и. ч. да қўлланади.