ПЛУНЖЕР

ПЛУНЖЕР (инг. plunge — шўнғимоқ, ботмоқ) — поршеннинг бир тури; силлиқ сирти яхлит цилиндрик жисм; узунлиги диаметрига нисбатан катта. Ёнилғи насосидя ёнилғини юқори босим остида ҳайдаш учун ишлатилади. Бунда Плунжер ёнилғи сизмаслиги учун гильза билан бирга (уларни бир-бирига ишқалаб) тайёрланади; улар Плунжер жуфти деб аталади. Плунжер насослар (расмга к,.), гидравлик пресслар ва кўтаргичлар, гидроюритма золотниклари ва б. да қўлланилади.