ПЛЕБИСЦИТ

ПЛЕБИСЦИТ (лот. plebiscitum — халқ қарори) — халқ овоз беришининг бир тури. Халқаро амалиётда бир давлат худудини бошқа давлатга берилаётганда аҳолидан фуқароликни танлаш учун сўров ўтказилади. Баъзи мамлакатларда (мас, Францияда) референдумнинг синоними (қ. Референдум). Расмий юри-дик нуктаи назардан Плебисцит ўтказиш, унда қандай масала ҳал қилинаётганлигидан қатъи назар, референдум ўтказишдан ҳеч бир фарқ қилмайди.