ПЛАТИНА ҚОТИШМАЛАРИ

ПЛАТИНА ҚОТИШМАЛАРИ — асосини платина ташкил қиладиган қотишмалар; одатда, легирловчи элементнинг (қ. Легирлаш) платинадаги қаттиқ эритмасидан иборат бўлади. Платина қотишмаларининг муҳим легирловчи элементлари: родий (Rh), иридий (Ir), палладий (Pd), рутений (Ru), никель (Ni), кобальт (Со), мис (Си), вольфрам (W) ва молибден (Мо). Платина қотишмалари суюкланиш т-раси юқори, зарарли муҳитларда коррозия (занглаш) га (оксидланишга) чи-дамли, механик хоссалари юқори, ейилишга жуда чидамли материал. Платина қотишмаларини босим билан ишлаб (болғалаб, прокатлаб, штамплаб ва чўзиб), ҳар хил буюмлар олиш мумкин. Улар термопаралар, электр асбобларнинг қисмалари (клеммалари), юқори т-рада эрийдиган кавшарлар, пружиналар, доимий магнитлар, шиша суюлтириш идишлари, сунъий тола ишлаб чиқариладиган фильерлар ва б. мухим деталлар ҳамда элементлар тайёрлашда, кимёвий реакцияларда катализаторлар сифатида ишлатилади.