ПЛАСТИК ОПЕРАЦИЯ — киши организмидаги шикастланган бирор аъзонинг шакли ва функциясини қайта тиклаш, туғма ва ҳаётда орттирилган нуқсон, камчиликларни тўғрилаш. Пластик операцияда тўқималарнинг жойи ўзгартирилади, бемор гавдасининг бошқа қис-мидан олинган тўқималар кўчириб ўтказилади (аутопластика, аутотранс-плантация); беморга бошқа одамдан (аллотрансплантация) ёки ҳайвондан олинган тўқималар кўчириб ўтказила-ди; бемор тўқималарига, организмига ёт, бироқ унга безиён материаллар (металл, пластмасса, синтетик тола ва б.)дан ясалган турли нарсалар сингдирилади (имплантация). П. о. ёрдамида бемор юзидан туғма ва орттирилган нуқсонлар (лаб тиртиклиги, бурун йўқдиги, тортиб ту-радиган чандиқлар) бартараф этилади.
Терини кўчириб ўтказиш билан амалга ошириладиган Пластик операция к куйганда, косме-тик мақсадларда юздаги ажинлар, тери бурмалари, ўсмалар ва б. ни йўқотишда кенг қўлланади. Суяк П. о. си суякларнинг турли деформацияларида, сох-та бўғимда, умуртқа поғонаси касалликларида ўтказилади. Беморнинг ўз тўқимасидан фойдаланилса, кўчириб ўтказиш айниқса муваффақиятли чиқади. Кўчириб ўтказишда беморнинг асли суяги маълум вақтдан сўнг сўрилиб кетади, бироқ янги суяк тўқима-сининг ўсиб чиқишига асос бўлади.
Организмга ёт материалларни сингдириш операциялари муваффақиятли амалга оширилмоқда. Буларга оддий операциялар (бурун шаклини териси остига парафин юбориб тузатиш) дан тортиб мураккаб замонавий операцияларгача (қон томирни синтетик тўқимадан ясалган протез б-н, йирик томирни унга сингдирилган металл конструкция билан алмаштириш, юрак кла-панларини протезлаш) киради.
Пластик хирургиянинг энг мураккаб соҳаси — бошқа одамдан материал олиб ўтказишдир. Трансплантат ўз биологик хоссаларига кўра кўпинча бемор тўқималари билан мое келмай қолади, бунда махсус даво усули билан уни сингдирилади (қ. Трансплантация).