ПЛАНИМЕТР

ПЛАНИМЕТР (лот. planum — текислик ва юн. metreo — ўлчайман) — тўғри шаклли бўлмаган ясси шакллар юзасини аниқлаш учун мўлжалланган механик асбоб. Энг кенг тарқалган Планиметрнинг асосий қисмлари: ҳисоблаш механизми ва шакл қиёфасини чизиб чиқадиган штифли даста (ричаг). П. нинг қут-бий, чизиқли ва радиал хиллари бор. Қутбий Планиметрда штифт айлана, чизиқли Планиметрда тўғри чизиқ ва радиал Планиметрда нуқта бўйича ҳаракатланади. Баъзи тур интег-ралларни топиш учун ишлатиладиган Планиметр хам бор. Планиметр геометрияда, лойиҳалаш ишларида, ҳарбий ишда, геодезия ва геофизика соҳаларида ишлатилади.