ПЛАН (лот. planum — текислик) — 1) текисликда ер юзасининг бир кис-мини шартли белгилар ёрдамида (1:10000 ва ундан йирик масштабда) тасвирловчи чизма (қ. Топографии план); 2) бирор иншоот ёки йирик нарсанинг горизонтал кесими ёки юқоридан кўриниши (қ. Тарҳ);
3) горизонтал проекция (қ. Чизма геометрия);
4) объект нинг тасвирдаги ўрни (олдинги План, орқа План) ва уларнинг каттакичиклиги (йирик План, майда План,);
5) режа.