ПИТЕКАНТРОПЛАР

ПИТЕКАНТРОПЛАР (юн. pithekos маймун ва anthropos — одам) — энг қад. қазилма одамлар (тахм. 900 минг йил аввал). Неандерталлардан олдин яшаганлар. Илк палеолит маданиятини яратганлар. 1890—92 й. ларда голланд олими Э. Дюбуа Ява о. даги Соло дарёси яқинидан 4қатлам қуйи ётқизиқларида одамнинг энг қад. аждодига мансуб бош мия қопқоғи, сон суяги ва учта тишини топган. 1973 й. да суяк бўлаклари, пастки жағ, сон суяги парчалари ва 20 га яқин алоҳида тишлар то-пилган. Питекантроплар бош мия қопқоғи шакли ва катталигига кўра одам ва одамсимон маймун оралиғида туради. Питекантропларнинг мия ҳажми 900 см3 га яқин (горилланики 500 см3, ҳоз. замон одамларида ўртача 1400 см3). Унинг пешонаси нишаб бўлиб, шимпанзеникига ўхшайди.

Питекантропларнинг топилиши антропологият. му-ҳим воқеа бўлди. Питекантроплар қўлда мураккаб ҳаракатлар бажаришган ва подапода бўлиб яшаган. Қўлда мураккаб ҳаракатлар қилиш меҳнат ҳаракатига, пода-пода бўлиб яшаш эса, жамиятнинг илк куртагига айланган.