ПИСИСТРАТ

ПИСИСТРАТ (? – мил. ав. 527) – афиналик тиран (ҳоким). 560 й. дан 527 й. гача (танаффуслар б-н) ҳокимлик қилган. Деҳқонлар ва савдо-ҳунармандлар табақаси манфаати йўлида ислоҳотлар ўтказган (евпатрийлардан мусодара қилинган ерларни қишлоқ камбағалларига бўлиб берилиши, давлат тангаларини (П. тетрадрахмаси) зарб қилиниши, уруш ногиронларига давлат нафақаси белгиланиши ва б.). Ёлланма қўшин тузган, жамоат иншо-отлари (бозор, водопровод, Пирей гавани, ибодатхоналар ва б.) қурилишини ташкил этган. Писистрат даврида Афина Юнонистоннинг маданий марказига айланган.