ПИСАРРО

ПИСАРРО (Pizarro) Франсиско (1470 ва 1475 й. лар ораси — 1541) — испан конкистадори (қ. Конкистадорлар). 1513— 35 й. ларда Панама ва Перуни босиб олишда катнашган, Жан. Аме-риканинг Тинч океани соҳиллари бир қисмини (Гуаякиль қўлтиғи б-н) ва Анд тизмасидаги Ғарбий Кордильера тоғини кашф этган, инкларнинг Тау-антинсуйу давлатини талон-торож этиб, яксон қилган, Лима ва Трухи-льо ш. ларига асос солган.