ПИСАРЕВ Дмитрий Иванович [1840.2(14).10, ҳоз. Липецк вилояти Знаменское қишлоғи — 1868.4(16).7, ҳоз. Юрмала] — рус публицисти ва ада-бий танкидчиси. Петербург ун-тининг тарих-филология ф-тида таҳсил олган (1856—61). «Русское слово» («Рус сўзи») жур. да пешқадам танқидчи си-фатида фаоллик кўрсатган. Шу даврда Писаревнинг дунёқарашида кескин ўзгариш содир бўлиб, у ўткир сўз ёрдами билан рус жамиятининг чириб бораётган асосларини ларзага келтиришни ўз ол-дига мақсад қилиб қўйган. Чор ҳоки-миятини ағдаришга даъват этувчи пам-флети учун 1862 й. да қамоққа олинган. Писарев 1866 й. авф этилгач, Н. А. Некрасовнинг «Отечественные записки» («Ва-тан ёзишмалари») жур. билан ҳамкорлик қилган.
Писарев адабий фаолият билан қисқа вақт шуғулланганига қарамай, жуда кўп фалсафий ва адабий-танқидий мақолалар ёзишга улгурган. 1860 й. да Гейне ижоди б-н танишиш Писарев эстетикасининг шаклланишида муҳим омил бўлган. Шундан кейин табиий фанларга ихлос қўйган Писарев фанни, даставвал, табиатшунослик ва мат. фанларини ривожлан-тирмай туриб, жамиятни тараққий эт-тириш мумкин эмас, деган фикрда бўлган. Писарев назарида, фақат мат. ва таби-атшунослик фанларигина «очлар ва яланғочлар»нинг қорнини тўйдириши, бинобарин, фан деб аталишга ҳакли бўлгани учун у, пировардида эстетикани ва адабий асарларнинг эстетик талқинини мантиқ-сиз, деб топган. Шу нуқтаи назарга амал қилган П. Н. Г. Чернишевскийттг «оқилона эгоизм» ҳақидаги назариясини қўллабқувватлайди («Реалистлар»). М. Е. Салтыков-Шчедринта қарши маломат тошларини отиш, сатиранинг иж-тимоий аҳамиятини инкор этиш Писаревнинг нафақат эстетик, балки ижтимоий-сиёсий маънодаги хатоси ҳам бўлган («Беозор юмор чечаклари»). П. нинг «Пушкин ва Белинский» син-гари энг яхши адабийтанқидий мақолалари маърифатпарварлик руҳи билан суғорилганига қарамай, баҳс-муноза-рали фиқолардан холи эмас.
Ас: Литературная критика, т 1—3, М., 1981. Ад.: Коротков Ю., Писарев, М., 1976.