ПИРОКЛАСТИК ЖИНСЛАР

ПИРОКЛАСТИК ЖИНСЛАР (юн. руг — олов ва Мао — синдираман) — вул-кандан отилиб чиққан маҳсулотлар қотишидан пайдо бўлган чақиқ тоғ жинслари. Таркиби базальт, андезит, липарит, трахитли вулкан жинсларидан иборат. Пирокластик жинслар доначаларининг тузилиши жиҳатидан йирик (псефитли), ўрта (псаммитли), майда (алевритли, пелитли) бўлакли жинсларга бўлинади. Пирокластик жинслар қатламлангач, игнимбритлар-дек жипслашиб кетади ёки диагенезга учрайди. Бу жинслар қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Пирокластик жинслар таркибини ва тарқалиш қонуниятини тўлиқ ўрганиш улар билан боғлиқ конларни қидириб топишда мухим аҳамиятга эга.